Ўзбекистон янгиликлари

Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 29–30 сентябрь кунлари Мўйноқ тумани ва Нукус шаҳрида Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция, “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” халқаро рассомлар ва ижодкорлар фестивали, “Орол балиқларидан 99 хил таом” гастрономик фестивали ўтказилади.

Икки кунлик тадбир доирасида Мўйноқ тумани марказида балиқ таомларидан мусобақалар, маҳорат дарслари, рассомлар ва ҳунармандлар кўргазмалари, давра-суҳбатлари, Сулаймон Боқирғоний мақбараси атрофида олиб борилаётган археологик тадқиқот ишлари билан танишиш, зиёратгоҳлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга ташрифларни ташкил қилиш ҳамда Нукус шаҳрида конференциянинг очилиш маросими ва анжуман секцияларга бўлинган ҳолда давом эттирилиши режалаштирилган.

Ҳаким ота – Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференциясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Туркия давлатларидан олимлар, профессор-ўқитувчилар ва бошқа илм вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

 

Манба:

ЎМИ Матбуот хизмати

805 марта ўқилди

Янгиликлар

Top