Ўзбекистон янгиликлари

Саудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистон илмий муассасаларига тақдим этди

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, сўнгги 6 йил мобайнида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий тадқиқотлар маркази, Ҳадис илми мактаби каби илмий муассаcалар ташкил этилгани тўғрисида маълумотлар Саудия Арабистони вакилининг эътиборига ҳавола қилинди.

Надия Иброҳим Бухорий Ўзбекистон Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Захашарий, Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккир олимлар юрти эканлигини алоҳида таъкидлади.  У, шунингдек, ота-боболари юрти – Ўзбекистонга қилган сермазмун  сафарини ҳам ёдга олди.

Учрашувда Надия Бухорий кўп йиллар давомида тўплаган илм-фаннинг турли соҳаларига оид 350 дан ортиқ китобларни Ўзбекистоннинг илмий муассасаларига етказишни сўраб Бош консулхонага тақдим этди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида ташкил этилган Араб тили марказига ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илми мактабига тақдим этиладиган ушбу ноёб адабиётлар яқин кунларда Ўзбекистонга етказилади.

 

 

808 марта ўқилди

Янгиликлар

Top