ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар "Абу Талҳа" масжиди имом-хатиби Амруллоҳ домла Пармоновнинг падари бузруквори, Жиззах вилояти "Ар-Рауф" масжиди имом-хатиби Жаҳонгир домла Аслиевнинг волидаи муҳтарамаси ва Сурхондарё вилояти "Ҳаким-Термизий" масжиди имом-ноиби Ҳабибуллоҳ домла Саидовнинг фарзанди вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумларнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумларнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

877 марта ўқилди

Янгиликлар

Top