Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош жанобларига дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик мактубини йўлладилар.

Унда чуқур таъзия изҳор этилиб, мазкур фалокат оқибатида вафот этганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
906 марта ўқилди

Янгиликлар

Top