Шу йилнинг 7 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан ҳудудлардаги қабристонларни обод қилиш мақсадида хашар ташкил этилди. Унда барча шаҳар, туман имом-хатиблари, ноиблар ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Хашарчилар қабристонлар ва унга яқин бўлган кўча ва ариқларни турли чиқинди ва хас-чўплардан тозалаб, кўчатлар ҳам экишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қабрларни зиёрта қилинглар, чунки у дунёга берилиб кетишдан сақлайди ва охиратни эслатади”, деганлар (Ибн Можа ривояти).
Зеро, ўтганлар руҳини шод этиш, улар ётган манзилларни обод қилиш чин мўминлик сифатидандир.
ЎМИ Матбуот хизмати