Ўзбекистон янгиликлари

Намангандаги мадраса устозлари, ходимлари ва талабаларига хайриялар топширилди

Кеча, 9 март куни Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг бир гуруҳ устоз ва талабаларини моддий рағбатлантириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида "Вақф" хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти филиали раҳбари Ш.Турсунов томонидан мадрасанинг 2 нафар жонкуяр устозига 5 миллион сўмдан жами 10 миллион сўм, 6 нафар техник- ходимларига 1,5 миллион сўмдан жами 9 миллион сўм, ҳамда 2 нафар намунали талабаларга 3 миллион сўмдан жами 6 миллион сўм, умумий ҳисобда 25 миллион сўм хайрия сифатида тақдим этилди.

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

811 марта ўқилди

Янгиликлар

Top