Ўзбекистон янгиликлари

Санкт-Петербургда ватандошлар билан учрашув ташкил этилди

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Жасур Раупов Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси бошчилигидаги делегация таркибида Россия Федерациясида сафарда бўлиб туришгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган меҳнат муҳожирлари билан учрашувлар ташкил этиш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари билан танишишдан иборат эди.

Ташрифнинг навбатдаги тадбирлари Санкт Петербург шаҳрида бўлиб ўтгани хабар қилинди. Ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган меҳнат мигрантлари билан уларнинг иш жойларида 2-3 ноябрь кунлари якка тартибдаги суҳбатлар бўлиб ўтган.

3 ноябрь куни Санкт Петербург жоме масжидида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари томонидан маъруза қилиниб, маъруза диний экстремистик оқимлар, ватанга садоқат, оила, унинг муқаддаслиги, огоҳлик мавзуларига бағишланган.

Жума номозида 5,2 минг нафар одам иштирок этиб, маърузани тинглаган бўлса, жума намозидан сўнг икки юзга яқин меҳнат муҳожирлари ватандошлар иштирокида савол-жавоб ташкил этилди.

Бундан ташқари, муфтий Равел Панчев билан Ўзбекистон делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтган. Турли муассасаларда ватандошлар ва маҳаллий расмийлар билан учрашувлар бўлиб ўтган.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегациясининг Россияга сафари 30 октябрдан 9 ноябрга қадар давом этади. Улар Москва, Санкт-Петербург, Астрахань ва Новосибирск шаҳарларида учрашувлар ўтказадилар.

4164 марта ўқилди

Янгиликлар

Top