Ўзбекистон янгиликлари

“Маҳаллабай” ишлаш имом-домлалар масъулиятини оширмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бўлими масъуллари ҳудудлардаги масжидлар ҳамда имом-домлаларга бириктирилган маҳаллаларда бўлишиб, юртдошларимизни ўйлантириб келаётган муаммолар ва мурожаатларни яқиндан ўрганишди. Энг муҳими, уларга ижобий ечим топишга кўмаклашилди.

Масъуллар вилоятнинг Пайариқ, Каттақўрғон, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Оқдарё, Пахтачи каби туманларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб, маҳалла муллалари ва отинойилар билан “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг мазмун-моҳияти хусусида суҳбатлар ўтказилди.

Шунинг билан бирга маҳаллалардаги кам таъминланган, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногоронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилди.

Масъуллар томонидан имом-домлалар ҳамда отинойиларга маҳаллаларда мунтазам равишда маърифий суҳбатлар, мулоқотлар ўтказиб туриш лозимлиги таъкидланди.

 

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

859 марта ўқилди

Янгиликлар

Top