Ўзбекистон янгиликлари

Мадрасанинг фахрий ва фаол ходимлари тақдирланди (Фотолавҳа)

Шу йил 18 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2023 йил сарҳисоби ва 2024 йилги режаларга бағишланган тадбир  бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган тадбирда билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов ўтган йили қилинган ишлар, олдинда турган вазифалар ҳақида чиқиш қилди.

Тадбирда билим юрти устозлари 2023 йилда талабаларга самарали таълим-тарбия бериш билан бирга “Намоз. Ибодат арконлари”, “Тажвид. Қуръон ўқиш қоидалари”, “Болажонлар учун арабча ҳарфларни расмлар орқали танитиш ва ўргатиш бўйича осон қўлланма”, “Ислом одоблари энциклопедияси” ва “Мишкот ал-Масобиҳ шарҳи” китоблари нашрга тайёрланиб китобхонлар оммасига тақдим этгани алоҳида қайд этилди. 

Маросим асносида узоқ йиллар мадрасада фидоийлик билан хизмат қилган устозлар ва ҳозирда фаоллик кўрсатиб келаётган муддарис-ходимлар меҳнати муносиб тақдирланди. Уларга  билим юрти раҳбарияти томонидан “Табрикнома”, “Мақтов ёрлиғи”, эсдалик совға ва пул мукофотлари топширилди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

1070 марта ўқилди

Янгиликлар

Top