Ўзбекистон янгиликлари

Бош имом-хатиблар семинари (Андижон)

Жорий йилнинг 14 май куни Избоскан туманидаги “Сўфи Охун” жоме масжидида шаҳар-туман бош имом-хатибларининг семинар-йиғилиш ўтказилди. 

Семинар-йиғилишида шаҳар-туман бош имом-хатиблари, бош мухтасиблар ҳамда Избоскан туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар, мутаваллилар ҳам иштирок этди.

Семинарни вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Б.Арзиев ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари олиб боришди.

Даставвал, Избоскан туманида фаолият кўрсатаётган масжидларда иш юритиш хужжатлари, ободончилик, имом-хатибларнинг фаолиятлари юзасидан тумандаги ҳар бир масжидга бириктирилган шаҳар-туман бош имом-хатибларининг ахборотлари тингланди ва муҳокама қилинди.

Шундан сўнг эса, вилоят раҳбарлари томонидан имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Семинар-йиғилишининг иккинчи қисмида жорий “Ҳаж-2024” мавсумида вилоятимиздан ҳаж сафарига кетаётган зиёратчиларга элликбоши бўлиб бириктирилган имом-хатиблар иштирокида ҳам йиғилиш ўтказилиб, жорий йилги ҳаж мавсумини намунавий ва тартибли ташкил қилишлик, уни юқори савияда ўтказиш, вилоятдан кетаётган зиёратчиларга элликбошилар томонидан қилинадиган хизматлар, уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида эса кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Андижон вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати

584 марта ўқилди

Янгиликлар

Top