Ўзбекистон янгиликлари

Воҳадаги бидъат ва хурофотлар

 Айни мавзуга бағишлаб жорий йил 27-28 май кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди. Унда Диний идора ва вилоятлар ҳокимлиги масъул вакиллари, бош отинойилар қатнашди.  

Маърифий учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими масъул мутахассиси Мунира Абубакирова мазкур вилоятларда кенг тарқалган бидъат ва хурофотлар, хусусан, марҳумлар хонадонида бир ойдан зиёд вақт давомида шам ёқиб аъза тутиш, ўтганларга 40 маросимини ўтказиш, ҳайит кунларни таъзия кунларига айлантириш, чет ҳудудларда қабрларга шам ёқиш, идишларда сув қўйиш ҳолатлари ҳамон сақланиб қолгани, шунингдек, фолбинлик фаолияти авж олгани ва уларга динимизга ёт тушунчалар экани алоҳида қайд этилди.

Кўргазмали материаллар орқали қилинган маърузада мазкур иллатларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар бериб ўтилди.  

Учрашув давомида мавзу бўйича отинойиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

729 марта ўқилди

Янгиликлар

Top