Ўзбекистон янгиликлари

Абдулла Арипов Имомали Раҳмон билан учрашди

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбега расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди. 

Ўтказилган ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди. 

Бундай учрашувларнинг ўтказилиши икки дўст ва қардош мамлакатларнинг ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланиши йўлида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. 

Учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун таърифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди. 

Тожикистон ва Ўзбекистон учун фойдали бўлган сув ва энергетика масаласи, саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этиш, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон маданият кунларини ташкил этиш борасида қилинган ва қилинаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

4602 марта ўқилди

Янгиликлар

Top