Ўзбекистон янгиликлари

Хушхабар! Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири китоби лотин алифбосида чоп этилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” китоби лотин алифбосида нашр қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати маълум қилди. 

Қўмита сайтида ёзилишича, “Мамлакатимизда бебаҳо диний-маърифий меросимизни ўрганиш ва ундан халқимизни баҳраманд қилишдек хайрли ишларга катта эътибор берилмоқда. 

Жорий йилда бу эзгу ишнинг давоми сифатида Дин ишлари бўйича қўмита Шайх Абдулазиз Мансур томонидан таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” номли китобини лотин алифбосида чоп этиш юзасидан тегишли тавсия берганини маълум қилади”, дейилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

4861 марта ўқилди

Янгиликлар

Top