Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент ва Душанбе икки мамлакат чегарасида ёпилган назорат-ўтказиш пунктларини очиш масаласини ўрганмоқда

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия якунларига кўра, 10 январь куни Душанбеда ўзбек-тожик чегарасидаги барча ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласи бўйича икки мамлакат ваколатли органлари ўртасида консултациялар ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди.

Тожик-ўзбек давлат чегарасида 16 та ўтказиш пункти амал қилар эди. Улардан тўққизтаси халқаро, еттитаси эса икки томонлама мақомга эга. Мазкур пунктлардан тўрттаси темир йўл транспорти учун ўтказиш пункти ҳисобланади.

Икки мамлакат ўртасидаги аксарият назорат-ўтказиш пунктлари Тошкент ва Душанбе муносабатлари совуқлашган йилларда ёпилган эди.

Ҳозирги пайтда халқаро мақомга эга икки ўтказиш пункти—Турсунзода шаҳридаги «Дўстий» ва Сўғд ҳудудидаги «Фотеҳобод» фуқаролар ва транспорт воситаларининг қисман ҳаракатланиши учун очиқ.

Бундан ташқари, бугунги кунда Турсунзода ва Конибодом йўналишларида жойлашган темир йўл транспорти икки ўтказиш пункти ишламоқда.

«Наврўз нишонланиши арафасида тожик-ўзбек чегарасида саккиз йил аввал ёпилган ‘Панжикент—Самарқанд’ халқаро назорат-ўтказиш пунктини ишга туширишга қарор қилинди», — деб таъкидаланади хабарда.

Манба: https://daryo.uz

3935 марта ўқилди

Янгиликлар

Top