Ўзбекистон янгиликлари

Эртага ҳам Қуръон мусобақасидан завқ олинг!

Азиз Қуръон мухлислари, бугун Андижон вилоятининг бир неча туманларидаги қорилар мусобақасининг ҳудудий босқичлари энг ажойиб шаклда ва жуда ҳам ҳаяжонли тарзда ўтганига гувоҳ бўлдик. Ушбу мусобақада иштирок этган ҳар бир қори ва қорияларимиз ғолиб бўлишга муносиб эканларини ўзларида намоён этишди, лол қолдиришди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Равшан Мамадалиев айтганидек, Қуръон мусобақаси сабаб Андижонга нур ёғилди, хонадонларга зиё кирди, вилоятнинг барча ҳудудида хурсандчилик кайфияти кезиб юрибди, байрамлар бошланиб кетди.
Бугун мусобақанинг дастлабки ғолиблари эълон қилинганда, кишиларнинг шоду хуррамлиги янада ортди. Мана шундай файзли кунлар эртага ҳам давом этишидан чексиз мамнунмиз.
Шундай экан азизлар, бундай вақтларни ғанимат билайлик, мана туман босқичларининг ҳам ярми ўтди. Қалбларни титратадиган лаҳзаларни ўтказиб юбормай десангиз, бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3349 марта ўқилди

Янгиликлар

Top