Ўзбекистон янгиликлари

Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари:  “Қуръоннинг мазмуни инсонни маънавиятга, тарбияли бўлишга чорлайди, имом-эътиқодни мустаҳкамлайди”

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақаси иштирокчиларини табриклаш учун Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Маткаримов ташриф буюрди ва биз билан суҳбатда шундай деди:
– Чирчиқ шаҳримизда Қуръон мусобақаси ўтказилишини эшитган аҳолимиз ҳокимликкка ва ушбу жоме масжидга жуда кўплаб мурожаатлар қилишди. Неча ёшдан қатнашилади, қандай иштирок қилинади, тартиби қанақа, деган саволлар билан жуда катта қизиқишлар билдиришди. Бундан жуда хурсанд бўлдик. Албатта, Қуръоннинг мазмуни инсонни маънавиятга, тарбияли бўлишга чорлайди, имом-эътиқодни мустаҳкамлайди. Маънавиятнинг асоси ҳам Қуръони каримда. Маънавият инсоннинг иродасини бақувват қилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Қуръонни эшита олиш ва эшиттира олиш ҳам юксак маънавиятдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3502 марта ўқилди

Янгиликлар

Top