Ўзбекистон янгиликлари

Илоҳий файз билан қайтишди

Аввал, умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчиларимиз ибодатларини давом эттиришаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 11 февраль куни зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонидан Тошкент шаҳрига етиб келишди. Улар 3 кун давомида Мадинаи мунаввара шаҳридаги Масжиду Набавий, Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидларида бўлишган бўлса, 7 кун мобайнида Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Савр, Нур тоғларини зиёрат қилиб, Масжидул Ҳарамда ибодатларини адо этишди.
Муборак сафардан қайтган ҳамюртларимизга бажарган умра амаллари Яратган Парвардигорнинг даргоҳида қабул этилиши ва қилган илтижолари мустажоб бўлишини сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3968 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top