Кеча, 14 февраль куни пойтахтдаги “Фаровон” тўйхонасида аёл-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақаси жуда чиройли шукуҳ билан ўз якунига етди. Унда Тошкент шаҳри Олмазор туманидан жами 56 та аёл-қиз иштирокчилар беллашдилар.
Олмазор туманидаги мусобақа юксак савияда ўтганини меҳмонларнинг олқишлари исботлаб берди.
Қуръонга муҳаббатли, кучли иштирокчилар ичидан ғолибаларини танлаб олиш ҳакамлар учун қийин кечди.
Улар билан танишинг:
Ҳифз йўналиши:
18-25 ёш
1-ўрин: Мадинабону Раҳмонберди
2-ўрин: Дилноза Шукруллохўжаева
26-40 ёш
1-ўрин: Гулрух Маҳамедова
Тиловат йўналиши:
18-25 ёш
1-ўрин: Мунаввар Комилжонова
1-ўрин: Мадинахон Собиржонова
2-ўрин: Маҳдия Суръат қизи
3-ўрин: Зуҳра Обиджонова
26-40 ёш
1-ўрин: Зайнаб Боймуродова
2-ўрин: Муаттар Махсумова
2-ўрин: Зулайҳо Обидова
3-ўрин: Шаҳноза Паттахова
3-ўрин: Наргиза Машарипова
Ғолибларга диплом ва совғалар тақдим этилди.
ЎзбекистонҚуръонмусобақасининг мусобақасининг саралаш босқичларини muslim.uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг.
ЎМИ Матбуот хизмати