Ўзбекистон янгиликлари

Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

15 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги қўлёзмалар ва нодир экспонатлар бўйича экспертлар гуруҳи ўзининг дастлабки мажлисини ўтказди. Экспертлар аҳоли томонидан цивилизация марказига топширилаётган қўлёзмалар ва ҳунармандчилик буюмларининг тарихий-бадиий ва ижро санъати қийматини аниқлашга киришдилар.
Қўлёзма битиклар орасида 350 йил илгари кўчирилган ғазаллар тўплами борлиги, Машраб, Ҳувайдо, Сўфи Аллоҳёр каби мутасаввиф шоирлар асарлари мавжудлиги ҳамда нодир буюмлар орасида қадимги чироғдонлар, сопол, шиша, бронза идишлари яхши сақланиб келингани экспертлар гуруҳини жуда ҳам қувонтирди.
Аҳоли томонидан тақдим этилган мазкур ўз тарихий қимматига эга бўлган китоб ва ашёлар, албатта, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қўлёзмалар фонди ҳамда экспонатлари қаторидан жой эгаллайди. Улар бир неча юз йиллар давомида халқимизни буюк тарихдан хабардор этиб туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3784 марта ўқилди

Янгиликлар

Top