Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон энди қўшни Тожикистонда мактаб ва шифохона қуради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Тожикистонда умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб “News.tj” хабар берди. 

Мактаб Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан Сўғд вилоятида қурилади, шифохона эса Хатлон вилоятида қад ростлаши кутилмоқда. 

Хабарда Ўзбекистон қурилиш ишлари учун қанча маблағ ажратиши ҳақида маълумот берилмаган. 

“News.tj”нинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга март ойининг дастлабки кунларида сафар қилади. 

Маълумот учун, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан 630 ўринли янги мактаб қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

ЎМИ Матбуот хизмати

3551 марта ўқилди

Янгиликлар

Top