Ўзбекистон янгиликлари

Тўқсон ёшли отахон насиҳати

Бир маросимда Самиғ ота исмли нур юзли бир кекса киши билан суҳбатлашиб қолдик. Отахон шу кунларда табаррук тўқсон ёшни қаршилабдилар. У киши пойтахтимиздаги “Камолон” маҳалласидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди қавмидан эканлар. Отахон олти нафар фарзандни тарбиялаб, ҳозирги кунда 100 га яқин набира, эвара ва чеваранинг дуогўйи ҳисобланадилар.
Самиғ ота муҳтарам Президентимизнинг бугунги кунда олиб бораётган ишларидан жуда ҳам мамнун бўлиб, ушбу кунларга етказгани учун Парвардигорга чексиз шукр қилиш кераклигини насиҳат қилдилар.
Зеро, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар орангизда мункиллаб юрган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келарди” дея марҳамат қилганлар. Ҳақиқатан ҳам Исломда сочи оқарган кексаларнинг даражаси Аллоҳ таолонинг наздида юқоридир. Шу туфайли ҳам уларнинг дуолари ижобат бўлишга яқиндир.
Ўз куч-қувватини халқ ва ватан йўлида сарф этиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон билан суҳбатимиз жуда ҳам мароқли бўлди. Отахон ўтган даврдаги қийинчиликлар ва бугунги кун ҳақида сўзлаб, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар улуғ неъмат экани ҳақида сўзлаб бердилар.
Биз ушбу суҳбатдан катта таассурот олдик. Суҳбатимиз сўнгида отахон бизнинг ҳаққимизга дуои хайрлар қилдилар. Ўз навбатида биз ҳам отахонга соғ-омонлик, пиру бадавлатлик тиладик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3340 марта ўқилди

Янгиликлар

Top