Ўзбекистон янгиликлари

Ҳалол саноат соҳасидаги мутахассис Томас Герреро Ўзбекистонга ташриф буюрди

Мусулмон оламида луқманинг ҳалол бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиардини, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Бу ҳам “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари асосида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ҳалол” стандарти қабул қилиниши, юртимизга ушбу соҳа бўйича хорижий экспертларни ташриф буюришига, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 26 февраль санасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Испаниядан Томас Герреро мамлакатимизга ташриф буюрди ва Қўмита раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашув доирасида “Ҳалол туризм” мавзусида Қўмита ходимлари ва унинг тизимидаги ташкилот вакилларига семинар-тренинг ўтказилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун, Томас Герреро “Halal International Tourism” компаниясининг бош менежери, IE Business School-Sovereign Wealth Lab, IADB маслаҳатчиси, “Fletcher” мактабидаги “SovereigNET” тадқиқот бўлими бошлиғи, Horwath HTLнинг стратегик маслаҳат ва маданий разведка бўйича директори, Динор Стандартида Испания ва Лотин Америкаси катта ҳуқуқшуноси, Carlos III de Madrid Университети профессори ҳамда ҳалол саноати бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2601 марта ўқилди

Янгиликлар

Top