Ўзбекистон янгиликлари

Термизда халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади

Фото: UZ24

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.

Қарорда таъкидланишича, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.

Оромгоҳни сақлаш, жорий ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Мавсумдан ташқари вақтда оромгоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида турли тадбирлар, фестиваллар, анжуманлар, семинарлар ва бошқа машғулотлар ўтказилади.

2782 марта ўқилди

Янгиликлар

Top