Ўзбекистон янгиликлари

Бугун, 27 февраль куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди. 

Йиғилишда 2018 йил январь-февраль ойларида товар ва хизматларни экспорт қилиш топшириғини бажариш ҳолати, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари муҳокама этилади. 

Кун тартиби: 

Биринчидан, 2018 йил учун товарлар ва хизматлар экспорти прогнозини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли қарор лойиҳаси белгиланган муддатда ишлаб чиқиб, киритилмагани сабаблари ва бу борада мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида; 

Иккинчидан, жорий йил январь-февраль ойларида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари, хизматлар экспортини амалга ошириш аҳволи, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда 2018 йил биринчи чорак экспорт топшириғи кўрсаткичларини тўлиқ таъминлашда қўшимча захиралардан самарали фойдаланиш юзасидан кўрилаётган чоралар натижадорлиги ҳақида. 

Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар, МХХ бошлиқлари, ИИБ, ЁХБ, ДСИ, ДСЭНМ, ССБ, ФВБ, маданият ва мудофаа бўлимлари бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи, коммунал соҳа, таълим муассасалари раҳбарлари, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамоат фондлари раислари, ОАВ, кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

4104 марта ўқилди

Янгиликлар

Top