Ўзбекистон янгиликлари

Бухорода Ҳадис мусобақаси ғолиблари аниқланди

Шу йилнинг 7 май куни Бухоро шаҳар аёл-қизлар ўртасида “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови бўлиб ўтди.

Танловда  билим юрти талабалари ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 32 нафар аёл-қизлар иштирок этдилар.

Бу мусобақада илм толибалари ҳадиси шарифни қанчалик севиши, Пайғамбаримизни суннатларига қай тарзда амал қилишлари, ҳадиснинг қадрига, бу илм тарихини қанчалик билишларига, хуллас, ўзларининг иқтидору-салоҳиятларини, зукколигу ҳозиржавобликларини намойиш қилишлари сарҳисоби бўлди.

Шартлар натижалари бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаш жараёнида одилона йўл тутган ҳолда билим юрти иштирокчилардан 4-курс талабаси Мавлуда Шаропова ўрин, Рисолат Кадиркулова иккинчи ўринни, Малика Бақоева иккинчи ўринни, Моҳинур Фармонова учинчи ўринни эгаллашди.

Ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёл-қизлар  ўртасидан Ойдиной Ҳақназарова биринчи ўринни,  Наргиза Ҳакимова иккинчи ўринни эгаллади.

Биринчи ўринларга муносиб деб топилган талабалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Тадбир ғолибалари ва иштирокчилари билим юрти маъмурияти томонидан  фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

2576 марта ўқилди

Янгиликлар

Top