Ўзбекистон янгиликлари

Битирувчиларнинг диплом ҳимоялари бошланди

Тошкент ислом институти республикамизнинг диний соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни етказиб беришда ўз ўрнига эга. Мазкур даргоҳда бир қанча диний мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланиб ҳар йили ватанимиз равнақи учун муносиб тарзда хизмат қилишлари учун учирма қилинади.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент ислом институтининг 2017-2018 ўқув йили учун 4-курс битирувчиларининг битирув (диплом) ишлари ҳимояси бошланди.

Мазкур битирув диплом ҳимоясига ўтказишда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов домла раислик қилмоқдалар, шунингдек, ТИИ Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев ва МИНБ услубчиси Ш.Абдуллаевлардан иборат комиссия аъзолари баҳолаб боришмоқда. Диплом ҳимоялари тасдиқланган жадвал асосида олиб борилмоқда. Барча битирувчилар ўқув-услубий бўлим томонидан мутахассислик бўйича битирув (диплом) ишни ёзиш ва ҳимоя қилишга доир услубий қўлланма билан таништирилган.

Барча битирувчиларга омад тилаб қоламиз!

ЎМИ Матбуот хизмати

3072 марта ўқилди

Янгиликлар

Top