Ўзбекистон янгиликлари

Ҳайит олди кўнгиллар шод этилди

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири – мўминлар қалбига хурсандчилик улашиш”, деб марҳамат қилганлар.
Ҳақиқатан ҳам, бир инсонга яхшилик қилиб, унинг кўнглини кўтариш, руҳий тасалли бериш – динимизда ажри улуғ амал ҳисобланади. Мана шундай ҳикматни ўзига шиор қилиб олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси савобли ишлар қилишда давом этмоқда.
Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳлар пойтахтимизнинг Олмазор тумани аҳолиси билан мулоқот қилиб, намозхонлар билан самимий суҳбатлар ўтказиб келишмоқда. Меҳр-мурувватга, эътиборга, кўмакка муҳтож инсонларнинг дарду ташвишлари эшитилиб, уларни қийнаб турган масалалар ҳал этилмоқда.
Тумандаги узоқ муддатга хориж сафарига кетган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг оила аъзолари ва яқинларининг холидан хабар олинди. Уларни Рамазон ҳайити билан табриклаб, ҳол-аҳвол сўралди, хайру эҳсонлар улашилди, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва пул маблағлари берилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2752 марта ўқилди

Янгиликлар

Top