Кеча, 13 июнь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қизиқарли кўргазма ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда "islamosfera.ru" сайти хабар берди.
Макка шаҳрида ўтган асрларнинг машҳур уламоларига бағишланган “Олтин аср хазинаси” рукнидаги кўргазма бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни ўтмишдаги алломалар қиёфасига кирган актёрлар кутиб олиб, уларни ўша даврларга хос ва мос шарт-шароитга шўнғишига кўмаклашмоқда. Бу учун интерактив шоулар ва фильмлар намойишидан фойдаланилган. Шу билан бирга, кўргазма доирасида Ислом оламига мансуб 1000 та ихтиро тақдим этилган. Ташкилотчилар мазкур тақдимот орқали замондошлари қалбларида ўзининг улкан Исломий мероси ва буюк аждодлари учун фаҳр уйғонишини мақсад қилишган.
ЎМИ Матбуот хизмати