muslim.uz

muslim.uz

Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Бугун дунёда фитналар, бузғунчи ғоялар шунчалар кенг тарқалдики, қайси юртда бўлманг, ёт ғоя тарғиботчилари сизни ўзига даъват қилишга интилади. Бундай ташвиқотларга учмасликнинг ягона йўли огоҳлик ва соф диний маърифатдан бохабар бўлишдир.

Шу мақсадда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида аҳолини турли ёт ғоялар таъсиридан огоҳлантириш мақсадида “Замонавий ва интернетдаги таҳдидлардан огоҳ бўлинг", "Ҳизбут таҳрир фитнасидан огоҳ бўлайлик" ва "Хорижга чиқаётган Ўзбекистон фуқароларига эслатма" каби буклет ва китобчалар мамлакатимиздаги 10 та халқаро аэропорт ва 16 та вокзалларда фуқароларга тарқатилди ва жамоат жойларига ўқиб-ўрганиш учун қўйилди.

Шунингдек, республикамизнинг турли ҳудудларида мазкур долзарб мавзудаги китоб ва буклетлар мазмун-моҳиятига бағишланган 12 та семинар-тренинг ўтказилиб, нотўғри талқин қилинаётган исломий тушунчалар, экстремистик хуружларнинг хусусияти, диний–маърифий сайт ва ижтимоий тармоқлар, ижтимоий тармоқ одоблари, таҳдидлардан ҳимояланиш йўллари тўғрисида тушунчалар берилди.

Матнли, аудио ва видеоматериаллар ОАВларида эълон қилинди. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Интернетдаги таҳдидлардан огоҳ бўлинг!” номли махсус буклет лойиҳаси тайёрланди. Унда экстремистик хуружлар хусусиятлари, таҳдидлардан ҳимояланиш йўллари, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари, оқимлар фаолиятига қонуний баҳо бериш кабиларни мухтасар шаклда баён этиш орқали ёшларни замонавий хатарлардан огоҳ этишга оид маълумотлар ифода қилинган.

Шунингдек, диний-маърифий сайт ва ижтимоий тармоқлар, шаръий савол-жавобларга ихтисослашган сайтлар, ижтимоий тармоқлар ҳамда ботлар рўйхати, “Кол-марказ” телефон рақами келтирилган.

Мобил қурилма орқали фойдаланиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Исломда ватан тушунча” китоби, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Дин насиҳатдир”, “Ихтилофлардан сақланайлик” китоблари, Уламолар Кенгашининг “Ҳизбут-таҳрир” фитнасидан огоҳлантириш” номли китоби, muslim.uz сайтидаги “Жаҳолатга қарши маърифат” номли электрон материаллар базаси, диний-маърифий китоблар тўплами ва тегишли қонун ҳужжатларининг QR кодлари берилган.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дам олиш кунлари Самарқанддаги баъзи зиёратгоҳларга бориб, бир нечта ҳолатларга гувоҳ бўлдим. Аввало, ҳозир айни туризм мавсуми бошланган пайт бўлгани учунми, тарихий масканларда зиёратчилар кўп эди. Мисол учун Ҳазрати Дониёр, Шоҳи Зинда, Бибихоним мажмуасида нафақат маҳаллий, балки хорижлик саёҳатчилар ҳам анчагина эди. Асосий мақсадимиз Самарқандда ётган улуғларни зиёрат қилиш бўлгани учун бу масканлардан чиқиб Имом Мотуридий, Хўжа Аҳрори Вали, Баҳовуддин Соғаржий, Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳларига ҳам бордик. Афсуски, айниқса имом Мотурудий ва Хўжа Аҳрори Вали зиёратгоҳларида деярли зиёратчи учратмадик.

Шунда ўтган йили Бухорога саёҳат учун борганимизда у ердаги етти пир зиёратгоҳларига одамлар навбатда туриб кираётгани ёдимга тушди. Тўғри, эҳтимол у ерда ҳам бундай гавжумлик доимий равишда бўлмас, аммо биз ушбу зиёратгоҳга борган кунларимиз ҳам дам олиш, юқорида айтганимдай, сайёҳлик мавсумига тўғри келаётган эди.

Айтмоқчиманки, ислом дини қуввати учун катта ҳисса қўшган, бутун ислом оламига машҳур алломалар хоки айнан Самарқандда жойлашганини бугун афсуски нафақат бошқа вилоят зиёратчилари, балки самарқандликлар ҳам яхши англамайди. Гарчи зиёрат кўнгил ҳохиши, руҳ ороми учун амалга оширилса-да, бу жараёнда инсон бевосита тарих билан қизиқади, маънавий илдизларимиз нелар билан озиқланганига яна бир карра эътибор беради. Ўзига бир назар ташлайди, бу ҳаётда нималар билан шуғулланаётганию, нималарни бой бераётгани ҳақида мушоҳада юритади. Шу маънода ҳам ушбу зиёратгоҳларга ташриф киши кўнглини поклайди, эзгу амаллар қилишга йўллайди. Тўғриси, хаёлимда ҳатто Самарқандда ҳам етти пир йўналишини ташкил этиш керак эмасмикан, деган фикрлар ҳам ўтди. Аммо олимлар билан суҳбатлашиш асносида бу фикрларим бироз хато эканлигини тушуниб етдим.

Пир тушунчаси туркийларга хос

-Пир тушунчаси фақат туркий дунё мамлакатлари кўпроқ эъзозлайдиган ва ихлос қиладиган тушунча, - дейди Имом Бухорий халқаро маркази зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими раҳбари Барот Амонов. - Аммо бутун дунёдаги ислом давлатларида бу тушунча унчалик шаклланмаган ва Имом Бухорий, Имом Мотурудий каби алломаларнинг динимизга қўшган ҳиссаси беқиёслиги билан улуғланади. Биз ушбу зиёратгоҳларни бир йўналишда қилиб уларнинг даражасини қайсидир маънода тушириб қўйишимиз мумкин. Сабаби, уларнинг ҳар бири ўз соҳасида улуғ ишларни амалга оширган. Ушбу бобокалонларимизнинг меросини, улар амалга оширган ишларни доимий равишда гапириб боришимиз жуда муҳим, деб ўйлайман. Тўғри, бугун хорижда, хусусан, ислом давлатларида зиёрат туризми тарғиботи бўйича қатор ишлар олиб борилаяпти. Аммо афсуски, ушбу тарғибот тадбирларида мамлакатимизда ташкил этилган халқаро марказлар вакиллари таклиф этилмаяпти. Ваҳоланки, бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий илмий тадқиқот марказлари  ушбу алломалар асарларини тадқиқ этиш, кенг оммага етказиш каби  вазифалар билан шуғулланади.

Айтиш керакки, Имом Мотурудий ором топган Чокардиза қабристонининг ўзида 400 га яқин Муҳаммад исмли авлиёлар хоки қўним топган. Шунингдек, Абу Лайс Самарқандий, Умар Насафий, Бурҳониддин Марғиноний каби улуғ аллоомаларимиз қабрлари ҳам айнан шу ерда. Бу маскан зиёрати кишига нафақат руҳий ором, балки тарихимиз, Самарқандда яшаб ўтган олиму уламолар ҳаёти ҳақда ҳам кўп билим беради.

Тарғиб янгича бўлиши керак

Бутун ислом оламига машҳур ушбу зиёрат масканига одам камлиги уларнинг бу ҳақда билмаслигиданми ёки молиявий сабаблар ҳам бормикан? Бу ҳақда саёҳат ташкил этувчи фирма раҳбарлари билан суҳбатлашдик.

-Биз асосан зиёратчилар талаблари асосида иш юритамиз, - дейди Аббос Ҳазратқулов. – Мисол учун, Самарқандга боргач, албатта Регистон, Амир Темур мақбараси ёки шунга ўхшаш обидаларни кўришни ният қилган  саёҳатчиларга уларни мажбурлаб бошқа йўналиш белгилай олмаймиз, албатта. Табиийки, саёҳатчиларнинг Самарқандда бир кун эмас, икки кун қолиши биз учун ҳам даромадлироқ бўлар эди. Чунки сиз айтган зиёратгоҳларга ҳам бориш учун Самарқандга бир кунлик саёҳатнинг ўзи камлик қилади. Аммо бу мижозларнинг ўзлари ҳал қилиши керак бўлган танловдир.  Афсуски, сиз айтган, ҳатто хориждан ҳам хос зиёратчилар  излаб келадиган, улуғ алломалар қўним топган маконлар етарлича тарғиб қилинмаяпти, деб ўйлайман. Тўғри, телеканалларда улар ҳақда қатор кўрсатувлар берилиши, катта мақолалар чоп этилаётган бўлиши мумкин. Аммо бугун глобал тармоқ ривожланган, одамлар асосан қисқа видео кўриб, қисқа матнлар билан кифояланиб қолаётган бир пайтда ушбу зиёратгоҳлар ҳам ўзига хос тарзда аҳолига намойиш этилиши лозим.

Кейинги йилларда зиёрат туризми, уни ривожлантириш борасида республика миқёсида қатор ташаббуслар илгари сурилди, Самарқандда ҳам бу бўйича халқаро доирадаги конференциялар ўтказилди.

Зиёрат маршрутлари кўпам ўзгармаган

- Вилоят "Вақф хайрия жамоат фондига қарашли зиёрат туризм объектларига 2023 йил давомида зиёрат туризми бўйича 261 783 та хорижий ва 1 277 733 та маҳаллий жами 1 539 516 та сайёҳлар ташриф буюрган, - дейди вилоят туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасур Раҳмонов. - Бунда асосий ташриф объектлари сифатида Шоҳи-Зинда зиёратгоҳи, Хўжа-Дониёр, Ҳазрати Ҳизр масжиди, Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи ҳамда Руҳобод мақбараси асосий сайёҳлар оқимини ўзига жалб қилаётган зиёратгоҳларимиздан бўлди.

Самарқанд вилоятида 147 та зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжолар мавжуд. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бугунги кунга келиб вилоятимизнинг туризм салоҳиятини ислом дини мамлакатларидаги кенг тарғиботи натижасида зиёрат мақсадида сайёҳлар сони ортмоқда. Натижада 2023 йилда Самарқанд вилоятидаги мавжуд зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга 500 000 дан ортиқ сайёҳларни жалб этиш бўйича режа қилинган бўлса, 2024 йилга зиёрат туризм бўйича 700 000 дан ортиқ келадиган туристларни жалб қилиш режалаштирилган. Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида вилоятимиздаги зиёратгоҳларга 150 мингдан ортиқ сайёҳлар ташриф буюрди.

Вилоятимиздаги зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга асосан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон каби давлатлардан сайёҳлар ташриф буюраётган бўлиб, бугунги кунда аҳоли сонининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилувчи Малайзия, Сингапур ва Индонезия давлатларидан ҳам зиёрат туризм йўналишида сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Таҳлил ва ҳисоб-китобларга кўра, Имом ал-Бухорий меросига қизиқувчи зиёратчилар Индонезия, Туркия, Покистон Малайзия каби давлатлардан, Абу Мансур Мотуридий меросига қизиқувчи зиёратчилар Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Бангладеш каби давлатлардан, Хўжа Ахрори Валий ва Маҳдуми Аъзам издошлари бўлган зиёратчи Индонезия, Малайзия, Туркия, Татаристон ва Чеченистон каби давлатлардан, Хўжа Дониёр ҳамда яҳудийлар дини меросига талабгор зиёратчилар Исроил, АҚШ, Франция ва Россиядан жалб қилиш имконияти мавжуд.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Имом ал-Бухорий мажмуасида Зиёрат туризм кластери ташкил этиш бўйича йирик кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мажмуа ҳудудида 7 та меҳмонхона, 3 та чойхона, супермаркет, бозорча, миллий ҳунармандчилик буюмлари сотиш айвони, ҳаммом, таҳоратхона, қушхона,  автобус ва енгил автомобилларни вақтинча сақлаш майдонлари, автостанция қурилиши белгиланган.

Дарвоқе, ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида сайтимизда (Zarnews.uz) зиёратчилар нисбатан кам бўлган, юқорида номлари келтирилган муқаддас қадамжолар расмларини, алломаларнинг ҳаёти ҳақида мисоллар билан сўровномалар ҳам ташкил этдик. Гарчи тўғри жавоблар сони 50 фоиздан ортгани кишини қувонтирса-да, аммо сайтимизнинг асосий ўқувчилари самарқандликлар эканини ҳисобга олсак, бу натижа кишини ўйлантириб қўяди.

Гулруҳ МЎМИНОВА.

zarnews.uz

Аллоҳ таоло ўзининг комил ҳикмати билан инсон зотини жуфт қилиб яратди. Уларнинг ўртасига улфатчилик ва муҳаббат солиб, оила бўлиб яшашга рағбат пайдо қилади. Инсоният яратилгандан бери Аллоҳ таоло уларни ҳалол йўл билан насл қолдириш, ерда ҳаётни давом эттиришга тарғиб қилади.Оила тинч кўнгиллар хотиржам бўлади.Тинч оилада тарбияланган болалар ҳам яхши инсолар бўлиб етишади

Таассуфлар бўлсинки, кейинги вақтларда оилаларнинг ажралиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида жамиятда нохуш ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ажримлар туфайли қудачилик ришталари узилади, яқинлар ўзаро адоватли кишиларга айланадилар. Ўртадаги фарзандлар аросатда қолиб, аксарият ҳолларда моддий, маънавий ва руҳий жиҳатдан тўла-тўкис тарбия топиш имкониятини йўқотадилар. Ва ҳоказо, ажримларнинг салбий оқибатлари ҳозирги кунда барчага кундай равшан бўлиб қолди.

Динимизда киши ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зулм қилиши катта гуноҳлардан саналади. Хусусан, жуфти ҳалоли, умр йўлдоши ва фарзандларининг онасига жабр қилиш ундан ҳам ёмонроқдир. Бугунги кунда эркаклик ҳамиятини йўқотган баъзи кишилар жиддий бир сабабсиз ўз аёлини нафақасиз ва қаровсиз қолдирмоқдалар. На уларни хотин қилади, на талоғини бериб ажрашади. Бу билан эр Аллоҳ таоло берган оилавий хотиржамлик, жуфти ҳалол ва фарзанд каби бир қанча катта неъматларга ношукрлик қилган бўлади.

Кўпинча янги турмуш қураётган келин-куёвларни кўрган ёши улуғлар беихтиёр: “Илоҳо, янги турмуш қураётган келин-куёв бахтли бўлишсин, оиласида тотувлик, аҳиллик ошён қурсин”, деб дуога қўл очишади. Афсус, келин-куёвларнинг ҳаммаси ҳам умрлари давомида оила номли ошёнларини авайлаб асрай олишмайди. Бўлар-бўлмас гап-сўзлар, арзимас баҳоналар билан ширин турмушларини оғуга айлантиришади. Бир-бирларини тушунмасликдан, муроса илмини билмасликдан бир оилада яшаётган икки киши душман-ғанимга айланади. Қанча оилалар бузилиб, кишилар азият чекади, болалар етим бўлади, асаблар қақшайди. Ажрашишмаган тақдирда ҳам, бутун умрлари ғурбат, ғам ва изтиробда ўтади.

Оиланинг тотувлиги бир кишига ёки бир сабабга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳамма – келин-куёв ҳам, ота-оналар ҳам, оила ташқарисидагилар ҳам, кенг жамоатчилик ҳам баравар жон койитмаса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Янги оила қурган куёвнинг ота-оналари биринчи кунларданоқ кўнгилчанлик қилиб келинни талтайтириб юбормай, турмуш синоатларига тайёрлаб борса, ҳаёт фақат ўйин-кулги ва кўнгилхушликлардан иборат эмаслигини унга тушунтира олса, хотиннинг энг асосий бурчи эрга итоат эканини етказа олса, орада уруш-жанжаллар келиб чиқмайди, икки ёшнинг бахти завол топмайди.

Келин одобли бўлиб, эрининг яқинларини ҳурмат қилса, улар билан муроса қилиш йўлларини ахтарса, ёши улуғ қайнонасини эъзозлаб, хизматини аямаса, оила инқирозга учрамайди, ўртада болалар тирик етим бўлмайди.

Инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири унинг кечира олиш хислатидир. Кечириш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Бир қарашда оний ютқазишдай кўринган кечира олиш катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги ғалабани таъминлайди. “Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши” деганларидай, икки ошуфта қалбнинг арази узоққа бормаслиги кундай равшан нарса. Сал ихтилоф чиқдими, бир томон дарров муроса-келишув йўлини танлаб, зиддиятни даф қилиш чорасини кўриши керак. Шундай ҳолатларда бир томоннинг андишага риоя қилиши, ақл-идрок билан иш тутиши шайтоннинг бўйнини синдириб, жиндай муросага юриши катта можароларнинг олдини олибгина қолмай, оилада чинакам саодат гулшанини барқ урдириб, яшнатиб юборади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, жамиятимизнинг келажаги оилаларнинг мустаҳкамлигига боғлиқдир. Бу борада ҳар биримиз бир ёқадан бош чиқариб, оилаларнинг мустаҳкамлиги, жамиятимизнинг соғломлиги ҳамда фарзандларимизнинг порлоқ келажаги йўлида ўстираётган ўғил-қизларимизга тўғри тарбия бериб бормоғимиз лозим.

Қобилхон Турғунов,
Наманган шаҳар "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме
масжиди имом ноиби

Четверг, 30 Май 2024 00:00

Yo'l qoidasiga rioya qilaylik!

ABDULBOSIT DOMLA YUSUPOV
Namangan shahar "Abu Yusuf" jome masjidi imom-xatibi

Страница 29 из 1683

Янгиликлар

Top