muslim.uz

muslim.uz

2022 йил 31 май куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан профессор Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси, Туркия Республикаси Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Куни кеча Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош”, “Хадичаи кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари мутахассислари учун профессор, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида “Қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш” ҳамда “Калом илми” курслари доирасида бир ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.

Ушбу ўқув машғулотларида тингловчилар қўлёзмалар, уларни ўқиш ҳамда уларга оид атамалар, қўлёзмани танлаш, шунингдек, ақидавий таълимотларнинг вужудга келиши ва шаклланиш босқичлари тарихига оид маълумотлар билан ўз билим ва малакаларини кенгайтирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, доктор Ҳамза Бакрий иштирокидаги ушбу илмий машғулотлар бир ҳафта давом этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ахборот агентликлари уюшмаси (Union of News Agencies – UNA) бош директори Муҳаммад Абд Раббо ал-Йамий ва уюшманинг халқаро алоқалар ва стратегик ривожланиш бўйича директори Юнус Иноят билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида уюшманинг ИҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари ўртасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдаги роли,
шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилаётган йирик сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар тадбирлар тўғрисида ахборот тарқатишда UNA томонидан кўрсатилаётган кўмак юқори баҳоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросга эга эканини ҳисобга олиб, мамлакат медиа-агентликларининг UNA билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу ўринда UNA каби медиа-платформалар имкониятларидан фойдаланиш нафақат Ўзбекистон ва уюшма, балки ИҲТга аъзо барча давлатлар манфаатларига хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳаммад Абд Раббо Ал-Йамий UNAнинг ИҲТга аъзо давлатларнинг асосий медиа-платформаси сифатидаги ролига, шунингдек, ислом ва медиа қадриятларига асосланган медиа соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган истиқболга мўлжалланган узоқ муддатли режалари ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг айтишича, истиқболдаги вазифаларга шаффофлик, ўзаро ишонч, бағрикенглик, ирқий камситилишлар ва уларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ҳамда бошқа замонавий таҳдидларни олдини олишга хизмат қиладиган медиа-маҳсулотларни тайёрлаш киради. У, шунингдек, UNA тузилмасини ислоҳ қилиш, уюшма фаолиятини оптималлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш, ИҲТга аъзо мамлакатларнинг уюшмага қўшадиган ҳиссаларини янада кучайтириш режалари ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, UNA бош директори миллий ахборот агентликлари вакиллари орқали ИҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги учун стратегик маслаҳатлар бериш имкониятлари ҳақида маълумот берди. UNA раҳбари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» АА билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш муҳимлигини урғулади.

Муҳаммад Абд Раббо Ал-Йамий Ўзбекистон медиа-компаниялари ва UNA ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни, хусусан, ўзбек журналистлари учун амалий машғулотлар, медиа-тур ва бошқа қўшма лойиҳаларни ташкил этиш бўйича таклифларни илгари сурди.

Маълумот учун, UNA 1972 йилда ташкил этилган. Уюшмасининг асосий вазифаси ИҲТ кундалик янгиликларини онлайн платформа орқали араб, инглиз ва француз тилларида кенг тарқатишдан иборат.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Четверг, 02 Июнь 2022 00:00

Сохта салафийлик

Салафи солиҳлар асри бошиданоқ ягона исломий жамоат ҳалқаси “аҳли сунна вал жамоа” деб номланади. Ўша ягона исломий жамоат ҳалқаси марказидан янги исломий жамоатнинг янги ҳалқасини тўқиб пайдо қилиш ҳукми хусусидаги саволларни жунбишга келтиради.

Хўш, мазкур янги жамоат ўзининг янги ҳалқасини пайдо қилишининг ҳукми нима? Унинг бугунги исломий воқеалик борасидаги ҳамда исломий даъват хусусидаги таъсирлари қандай?

Биз ўзимиз учун салафи солиҳлар асрини йўл(имизни) ёритувчи машъала қилиб оладиган бўлсак, у ҳолда мазкур янги исломий мазҳаб ўзи учун бу лақабни “ихтиро” қилиб олишга олиб борадиган жоизлик топа оламизми? Ваҳоланки, у ўзи жар солаётган нарса ҳақ, бошқалар тарафини эса ботил, дея кўради.

• “Салаф” калимасининг луғат ва истилоҳдаги маънолари

• Салафи солиҳийнлар ўзларининг қисқагина даврларида, халаф узоқ даврларда қилган тараққиётидан кўпроғини қилдилар

• Тараққиёт (шариатнинг замон ва маконга муносиблиги) ва сабот (ўзгармас масалалари)нинг ҳар иккисида салафи солиҳийнга эргашмоқнинг мезони нимадан иборат?!


“Салаф” калимасидан унинг луғавий маъноси ирода қилинган бўлса, у ҳолда бу калима нисбий маънони ифодалаб, у узлуксиз бўлмиш даврларнинг галма-гал алмашиб келиши имконини беради. (Бу борада) у худди (араб тилидаги) “қоблу” (аввал) маъноси билан баробардир. Зеро ҳар қандай замон, унинг ортидан келувчи замонга нисбатан аввалги, яъни “салаф”, ундан аввал ўтган замонга нисбатан эса “халаф” кейинги ҳисобланаверади.

Аммо ушбу калима, ўзида юқорида ўтган маънодан бошқа собит, истилоҳий маънони ҳам ифодалайдики, у ана шу маънодан бошқа маънога ўтиб ҳам кетмайди, (бошқа маънога) кўчирилмайди ҳам.

“Салаф” калимаси, ҳадиси шариф эътиборига кўра, далолат жиҳатидан, исломий асрларнинг энг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқроқ бўлган (даврга) нисбатан ишлатилади.

Ушбу калиманинг қатъий қарор қилинган истилоҳий маъноси, бу саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати бўлмиш, бу ислом уммати умрининг дастлабки уч асридир. Мазкур истилоҳий маънонинг қўлланишинг (асосий) масдари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу орқали икки шайх ривоят қилган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

“Инсонларнинг хайрлиси менинг асрим аҳли, кейин уларга яқин бўлганлар, сўнгра уларга яқин бўлганлар. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади." (Яъни, гувоҳлик бериш ва қасам ичиш масаласига шу қадар масъулиятсиз ёндашадиларки, улар гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверадилар.)

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кетма кет, тартиб билан зикр қилиб, уларга “хайрли” дея гувоҳлик берган уч аср (аҳли) дан мурод кимлардир? Улардан мурод, ўша асрларда яшаган мусулмонлар мажмуасими? “Хайрли” ҳукми, улар орасидаги баъзи бирларининг ёки уларнинг кўпчилигининг ҳолатидан қатъий назар, ўша асрдагилар мажмуаси ҳақида айтилганми? Ёҳуд “хайрли”лар дея, уларнинг бирортаси ҳам истисно қилинмаган ҳолда уларнинг барчаси дохил бўладиган, ана ўша (аср) мусулмонларидан бўлган ҳар бир шахс эътибор қилинадими?!

Бу ҳақидаги ихтилоф маъруф ва машҳурдир. Жумҳур уламолар наздида, салоҳият ҳамда истиқоматдаги даражаси ҳамда тафовути турлича бўлишига қарамасдан “хайрият” баҳоси бу уч аср аҳлидан бўлган ҳар бир шахс ҳақида собитдир.

Муҳаммад Аюб Фахриддинов

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жаҳон илм-фани ва ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир алломаларимизнинг ҳаёти ва илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, уларнинг номларини халқ орасида оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.Юртимиздаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ушбу вазифани амалга оширишда муҳим ўрин тутмоқда.

ЎзА хабарига кўра, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзуидаги II халқаро онлайн илмий-амалий симпозиум ҳам буюк мутафаккир аждодимиз, мутакаллим олим Имом Абу Мансур Мотуридий ҳамда у асос солган таълимотни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш мақсадига қаратилди.

Ўзбекистон қадимдан жаҳон илм-фани ва ислом цивилизацияси ривожига ўз асарлари, яратган умрбоқий таълимоти, инсоният тараққиёти учун хизмат қилувчи эзгу ғоялари ҳамда кашфиётлари билан бебаҳо ҳисса қўшган алломалар замини бўлиб келган. Жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Маҳмуд Замахшарий, Абул Муин Насафий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Абул Баракот Насафий, Абу Ҳафс Насафий, Абу Мансур Мотуридий каби алломалар бугунги кунда жаҳон илмий жамоатчилигининг катта қизиқиши ва эътиборига сазовор бўлмоқда.

Ушбу алломалар қаторида калом ва ақида илмининг буюк намояндаси, ҳозирги вақтда дунё мусулмонларининг қарийб ярми эътиқод қиладиган мотуридийлик таълимоти асосчиси ҳисобланган мутакаллим олим Абу Мансур Мотуридийнинг номи алоҳида аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда алломанинг илмий меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш долзарб вазифалардан бири саналади.

Халқаро онлайн илмий-амалий симпозиумда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзолари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, маҳаллий ва хорижлик таниқли олимлар, жаҳоннинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар, мутахассислар иштирок этди.

Шунингдек, симпозиумда Миср Араб Республикаси, Иордания, Туркия, Германия, Россия, Малайзия, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлардан мотуридийшунос ва исломшунос олимлар қатнашди.

Симпозиум давомида иштирокчилар томонидан Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти: мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, симпозиумда олимлар мотуридийлик таълимотининг ўзига хос хусусиятлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Хусусан, бугунги кундаги долзарб ақидавий масалаларга ечим топишда мотуридийлик таълимотининг ўрни ва аҳамияти, ушбу таълимотнинг мўътадиллиги иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур симпозиум иши доирасида Имом Мотуридий ва мотуридий алломаларининг илмий меросини халқаро жамоатчиликка етказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Симпозиумда қатнашган халқаро экспертлар, мутахассис ва олимлар томонидан иштирокчиларнинг маърузалари ҳамда бошқа илмий натижалар алоҳида тўплам шаклида нашр этилиши маъқулланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Янгиликлар

Top