МАҚОЛА

Динда ғулув кетиш ҳалокатдир

“Ғулув” арабча сўз бўлиб, “чегарадан чиқиш ва меъёрдан ошиш” деган маъноларни билдиради. Яна мажозий маноси дин таълимотини талқин қилишда ҳаддан ошишни англатади.

Ғулувга бориш илмий ва амалий масалаларга хос бўлмай, балки ояти карима тафсирларида шариат мақсадларига зид фикрларни баён қилишда ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ояти карималар тафсирини бирон фикр ва ғояга мослаштиришга уриниш кабилар ҳам динда хаддан ошиш ҳисобланади. Диндаги ғулувга кетишнинг энг  ёмон оқибати етарли илми бўлмаса ҳам қуръонни ўзича тушунишдир. Бундан ташқари, хадисларга ўзича амал қилиш ва тўрт мазҳабдан бирортасига қатъий эргашмасликдир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Айтинг: “Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган, ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг  ҳавойи нафсларига эргашмангиз! (Моида сураси, 77-оят).

Динда чуқур кетмаслик хақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи  ва саллам бундай деганлар: “Аллоҳ таоло шариатида чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар, деб уч марта айтишларида, динда ҳаддан  ташқари зиёдалик қилиш инсонни ҳалок қилиш билан тенг эканлигидан огоҳлантирдилар”.

 Ҳаромни ҳалол деб билиш, гуноҳкор кишини кофирга чиқариш, Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларни бирон – бир шаръий далилсиз, масалан, қошиқ билан таом истеъмол қилишни ёки соат тақишни ножоиз деб билиш кабилар ҳам динда ғулувга кетиш хисобланади.

Ким Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзи жорий қилган шариатдан бошқа йўл билан қурбат хосил қилишга ҳаракат қилса, шубхасиз, адашган бўлади.  “Билингизки, ораларингизда Аллоҳнинг Пайғамбари бордир. Агар у кўп ишларда сизларга бўйинсунса, албатта, сизлар машаққатларга дучор бўлур эдингиз” (Ҳужурот сураси, 7-оят).

Динимиз дунёдан юз ўгириб бутунлай ибодатга берилишдан қайтаради.Ҳаким донишманд исонлар айтган бир жумла бор:,,Дунёда йўловчи каби бўл.Ортингдан фақат чиройли изларни қолдир.Биз бу дунёда бир меҳмонмиз,холос.Меҳмоннинг жўнашдан бошқа чораси йўқ"Шундай экан дин ва дунё ишини тенг олиб борган одам барчани муҳаббатига эга бўлади ҳам чиройли амалари билан эсланади. Чунки саҳобалар розияллоҳу анҳумдан уч нафари насороларнинг роҳибларига ўҳшаб дунёдан бутунлай узилишни ирода қилди. Улардан бирлари кечанинг хаммасини бедор ўтказишни, иккинчиси доимо рўза тутиб юришни, учинчилари аёллардан узоқда бўлишни қасд қилганларида. Бу ҳолатдан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳабар топдилар ва барчаларини чақириб, қилган ишларини инкор этганлари ва: “Огоҳ бўлинг! Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингизман, Унга энг кўп тақво қиладиганингизман. Аммо рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларни никоҳимга ҳам оламан. Дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васалламнинг суннатлари – киши бу дунёдаги ўз насибасини ҳаддан ошмасдан олишидир. Аллома ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг  ғулувга “Бирор нарсадан муболаға қилиб, унда қаттиқлик қилишдир”, деб таъриф берган. Имом Нававий эса ғулувни “Шариатда талаб этилган нарсага қўшимча киритиш”, деб атаган.

Абдул Карим Юнус Хатибнинг таърифи қуйидагичаа: Динда ғулувга кетиш мусулмон жамиятида ихтилоф ва гурухбозликка, фитнага ва охир – оқибат, ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўтазила ва бошқа оқим, тоифаларнинг вужудга келиши ҳам асосан, динда ғулувга кетиш оқибатида содир бўлган. Айни вақтда, ғулувга берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис, одамлар тўғри йўлдан адашиб, ундан безиб қоладилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ғулув масаласида қуйидаги ҳадисни айтганлар: “Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетишдан бошқа нарса ҳалок қилган эмас”, деганлар (Имом Насоиий, “Сунан”, “Маносиклар китоби”, 5/278).

Жумҳур уламолар динда ғулувга кетиш оқибатида юзага келадиган оғир зарарлар сифатида қуйидагиларни қайд этишган: Аллоҳдан узоқлаштиради; дўзаҳни вожиб қилади.

Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳу алайҳи “Мусулмон кишини, бир гуноҳни қилгани билан, ўша гуноҳни ҳалол санамаса, уни кофирга чиқармаймиз”, деганлар.Аллоҳ таоло доим эътиқодда,амалда,сўзиммизда бизларни тойилишликдан сақласин.

   Абдурашид Иминов,
Учқўрғон тумани “Ҳўжа Саид” жоме
масжиди имом хатиби

378 марта ўқилди

Мақолалар

Top