muslim.uz

muslim.uz

Рамазон кунларида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, халқаро ислом академияси ректори Неъматуллоҳ Иброҳимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурхон Акрамов бошчиликларидаги мутасаддилар жойлардаги аҳоли билан бирма-бир суҳбат қилиш, намозхонлар билан мулоқотлар ўтказиш ва имом-домлалар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, Андижон вилоятидаги хизмат сафарларини давом эттиришмоқда.
Бугун, муфтий ҳазратлари Шаҳрихон туманидаги масжид имом-хатиблари учун халқаро ислом академиясининг профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилаётган ўқув семинарга ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари имом-домлалар билан мулоқотда, имом-хатиб ўз устида мунтазам ишлаши, замон билан ҳамнафас яшаши, юртимиздаги ижобий ўзгаришлар ва дин соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳақида алоҳида тўхталдилар. Шундан сўнг семинар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.


Сўзга чиққан имом-хатиблар, икки кун давомида ўтказилган ўқув машғулотлари натижасида уларнинг дунёқарашлари муҳим маълумотлар билан бойигани, мамлакатимизда ва дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини яхши англаб етишгани, бузғунчи кучларнинг асл мақсадларини кенг тушуниб етишганини билдиришди. Шунингдек, имом-хатиблар эндиликда иш фаолиятларини тубдан такомиллаштиришлари, айниқса, Ислом дини маърифатини халқимизга етказиш, ёшлар ва аёл-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда турли рўйхатлардан чиқарилган ва хорижга меҳнат сафарига бориб келган фуқаролар билан янгича услубда ишлашларини айтишди.
Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан дин соҳасида катта ўзгаришлар қилинаётгани, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, илмий мактаблар ва янги масжид-мадрасалар очилаётгани мўмин-мумулмонларимизни жуда ҳам мамнун этаётганини сўзлашди. Хусусан, шу йил 16 апрель куни Президентимизнинг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида имом-хатибларга берилган имкониятлар уларга жуда катта қувонч бағишлаганини изҳор қилишди. Айниқса, “Вақф” фонди ташкил этиш орқали имом-хатибларга ойлик ўпайтириб берилиши уларнинг янада куч-ғайрат билан ишлашларига катта омил экани кўп бор таъкидланди.
Учрашувда ҳудуддаги муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди. Иш фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан таклифлар ҳам билдирилди. Семинар якунида мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларга нисбатан муҳтарам Президентимизга миннатдорлик мактуби йўллашга келишиб олинди.
Муфтий ҳазрат бошчиликларидаги мутасаддиларнинг Андижон вилоятига сафарлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг xadicha.uz номида расмий веб сайти очилди. Мазкур веб сайтда билим юрти тарихи, бугунги фаолияти, таълим тизими, билим юрти қошида ташкил этилган пуллик ўқув курслари ҳамда мадраса ўқитувчилари ва талабаларининг диний-маърифий мақолалари, бадиий ижодлари билан танишиш мумкин.

Веб сайтнинг Facebook  ва Telegram ижтимоий тармоқларида ҳам расмий саҳифалари мавжуд.

Биз xadicha.uz  веб сайти фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаб, аёлларимиз учун Ислом маърифатини, динимиз софлигини тарғиб этишда этишда  муҳим таянч бўлишларига умид билдирамиз.

Манба: http://vakillik.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш ташкилоти (ТIКА) Муборак Рамазон ойи муносабати билан Бангладешдаги 25 минг нафар Роҳинжа қочоқлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия тариқасида тарқатди. ТIКАнинг маълум қилишича, Бангладешдаги қочоқлар масканида истиқомат қилаётган Роҳинжа мусулмонларидан 1500 нафарига ифторлик зиёфати ташкиллаштирилган.

ТIКА ташкилотининг Европа ва Болқон минтақаси ишлари вакили Маҳмуд Гоикнинг айтишича, Туркия Роҳинжа мусулмонларини қўллаб-қувватлайди, уларга кўмаклашади ва Туркия уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги чақириқларини оламга таратишда давомли бўлади.

Маълум бўлишича, ТIКА ташкилоти ҳар куни 6000 нафар Роҳинжа мусулмонларига иссиқ таомларни мунтазам тақдим этмоқда.

Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёс Аҳмедов тайёрлади

Кеча, 23 май куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида Пошшахон Эшонхон қизининг “Аёл – мўътабар зот” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотга Тошкент шаҳри айрим туман бош отинойилари, билим юрти талаба қизлари ҳамда ходималари ва меҳмонлар таклиф этилди.

Тақдимот, таомилга кўра, Қуръон тиловати билан бошланди.

Тадбирни билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова кириш ва табрик сўзи билан очиб берди.

Тақдимот маросимида сўзга чиққанлар ушбу китоб аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалаларни ўз ичига олгани билан аҳамиятли экани, шунингдек китоб кенг оммага, хусусан, отинойилар учун ҳам муҳим қўлланма бўлгани, айниқса, савол-жавоб тарзида ёзилгани, китобхонга жуда манфаатли бўлишини айтиб ўтишди.

Барча йиғилганлар мударриса, китоб муаллифи Пошшахон Эшонхон қизининг келгуси ижодига улкан муваффақиятлар тилашди.

Тақдимот якунида йиғилганларга китоблар улашилди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top