Мақолалар

Заковатли олим

Иёс ибн Муовия раҳимаҳуллоҳ катта олим, фақиҳ, шу билан бирга заковатли тобеинлардан эдилар. Бир куни халифа у кишига одам юбориб, ҳузурига чақиртирди. У олим келгач, раҳбар у зотга: “Мен сизнинг қозилик мансабини эгаллашингизни истайман” деди. Улуғ фақиҳ бу мансабни эгаллашдан бош тортдилар ва: “Мен қозиликка муносиб эмасман” дедилар. Бу жавобдан раҳбарнинг аччиғи келиб, у кишига: “Ёлғон гапиряпсиз” деди. Буюк тобеин дарҳол: “Сиз бу гапингиз билан менинг қозиликка муносиб эмаслигимни исботладингиз” дедилар. Раҳбар ҳайрон бўлиб: “Қандай қилиб?” деди. Шунда улуғ фақиҳ: “Агар мен, сиз айтганингиздек, ёлғончи бўлсам, демак, мен (ёлғончи ҳолимда) қозиликка лойиқмасман. Агар ростгўй бўлсам, у ҳолда қозиликка муносиб эмаслигимни сизга айтиб ўтдим” дедилар.

Ҳа, ўтган алломалар ана шундай фаросат ва заковат соҳиби эдилар. Улар қозиликнинг нақадар масъулиятли иш эканини англаганлари, одамларнинг ўртасида нотўғри ҳукм чиқариб қўйишнинг гуноҳи, жавоби оғирлигини билганлари учун ўзларини четга олишган. 

 

Интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

2953 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Жарир ибн Абдуллоҳ Узоқ умр кўриш сири »

Мақолалар

Top