Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Агар бир кун ўтса, сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

*****

Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Агар бир кун ўтса, сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

*****

Касал бўлганингда, ҳамма ухлайди. Бироқ онанг сенинг ёнингда бедор бўлади.

Маҳзун бўлганингда, ҳамма кетади. Аммо онанг сен билан бирга йиғлайди.

Ғоиб бўлганингда, ҳамма сени унутади. Лекин онанг сени соғиниб кутади.

“Ҳаётнинг нариги юзи”

*****

Ҳар қандай сўз “ёмон тушуниш” деган нарсага йўлиқади. Ҳатто жим туриш ҳам. Уни ҳам баъзилар нотўғри тушунишади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Яна шуни билдимки, ҳамма одамлар тоғнинг чўққисида яшашни хоҳлашар, бироқ улар бахт-саодат ўша тоққа тирмашиб чиқишда яширин эканини билмас эканлар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар сенга орқадан таъна қилишса, билгинки, сен олдинда экансан.

“Фойдали гап”

*****

Тилинг қўрғонингдир. Агар уни асрасанг, у ҳам сени асрайди. Агар унга хиёнат қилсанг, у ҳам сенга хиёнат қилади.

“Фойдали гап”

*****

Бугун овқатланишим учун менга балиқ гўшти берма. Балки ҳар куни овқатланишим учун менга балиқ қандай овланишини ўргатиб қўй.

“Фойдали гап”

*****

Сенга етган нарса сендан хато қилмайдиган нарса бўлган. Сендан хато қилган нарса сенга етмайдиган нарса бўлган.

“Фойдали гап”

*****

Баланд бино қуришинг учун икки йўл бор:

Ё атрофингдаги қолган биноларни бузиб ташлашинг керак.

Ё ўша бинолардан ҳам баландроқ қилиб қуришинг керак.

Сен доим иккинчи йўлни танлагин!

“Фойдали гап”

  *****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

2996 марта ўқилди

Мақолалар

Top