Мақолалар

Динда саволим бор: Овқатланишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсдан чиқиб қолса нима қилиш керак?

— Овқатланишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсдан чиқиб қолса нима қилиш керак?

— Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу” десин”, дедилар” (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

Шарҳ: Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, “Бисмиллаҳ”ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бироз еганидан кейин “Бисмиллаҳ”ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу”демоғи лозим. Бу жумланинг маъноси “аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ” дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

 

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

 

1929 марта ўқилди

Мақолалар

Top