Бу касалликда – одам ҳамманинг диққат марказида бўлишга ҳаракат қилади, эътиборни жалб қилиш ва ҳурматга эришиш учун ўзини билимдон қилиб кўрсатади, чиройли ва баландпарвоз оҳангда гапиради.
Муолажа услуби
Инсон энг аввало, қилаётган насиҳатига ўзи амал қилиши, бошқаларга сўзи билан эмас, балки амали орқали ўрнак бўлиши керак. Кимки аввал ўзи амал қилиб, кейин бошқаларга ваъз-насиҳат қилса, уларни яхшиликка чорласа унинг сўзлари таъсирли бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Исро кечаси бир тоифа кишилар ёнидан ўтдим, уларнинг лабларини оловдан бўлган қайчилар билан қирқардилар. “Эй, Жаброил, булар кимлар?” деб сўрадим, “Улар Сизнинг умматингизнинг воизлари, одамларга амру маъруф қиладилару, ўзларини унутиб қўядилар. Ваҳоланки, улар Китоб ўқирлар, ақлларини ишлатмайдиларми?!” деб жавоб берди» (Имом Ахмад, Имом Ибн Хиббон ривояти).
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!” (Бақара сураси, 44-оят).
Ибн Арабий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсонларнинг энг ёмони – бошқалар олдида солиҳ бўлиб кўринишга уриниб, уларнинг олдида яхши амаллар қилади, лекин жон томиридан ҳам яқинроқ бўлган Роббининг кузатиб турганини билиб туриб гуноҳ қилади”.
Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.