Мақолалар

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар мобайнида диний-маърифий соҳада хизмат қилиб келаётган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” масжиди имом ноиби Эрдон домла Эсоновнинг падари бузурукворлари Асрор ҳожи ота ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Абдужалилбоб" жоме масжиди имом-хатиби Алимардон домла Эрназаровнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан марҳумларнинг барча оила аъзоларига, яқинларига, чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумларнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча савҳу хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ушбу оғир дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумларнинг яқинларига, хусусан, Эрдон домла Эсонов ва Алимардон домла Эрназаровга ҳамдардлик билдирамиз, Ҳақ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Мусибат етганда "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз", деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

1458 марта ўқилди

Мақолалар

Top