Мақолалар

Роббим, рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса,

لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ

«Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.
Баъзилар:

فَلَكَ الحَمْدُ حَتَّى تَرْضَى

«Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.


Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:
«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди.

 

1497 марта ўқилди

Мақолалар

Top