Мақолалар

Кийим ҳақида шаръий ҳукмлар

Фуқаҳоларимиз (барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин) кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат-далилларни ўрганиб чиққанларидан сўнг бундай хулосага келганлар:

1. Фарз. Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафиси билан ўта ёмонининг ўртасида бўлиши керак.

2. Мустаҳаб. Бу авратни тўсиб, (эркакларда) зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.

3. Мубоҳ. Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.

4. Макруҳ. Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.

5. Ҳаром. Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи-ипак кийимлардир.

“Ижтимоий одоблар” китобидан
"Ҳидоят" журнали

1414 марта ўқилди

Мақолалар

Top