Мақолалар

Сенга нима бўлди, Умму Соиб?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб розияллоҳу анҳо бемор бўлганида кўргани кириб дедилар:
Сенга нима бўлди, ҳаракатланишинг қийин бўлиб қолди?
- Безгак. Аллоҳ унга барака бермасин!
Безгакни қарғама! Безгак темирчининг босқони темирнинг зангларини кетказгани каби одам боласининг хатоларини кетказади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир катта ёшли аъробийни кўргани кирдилар. Унга: 
- Зарари йўқ. Тозаловчидир, иншааллоҳ! - дедилар.
У:
Тозаловчи?! Йўқ, у қари чолни қабрга олиб кетувчи қаттиқ иситмадир! – деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Унда, шундай бўла қолсин! – дедилар.


Аллоҳ таоло мўмин бандасини учта сабаб учун беморлик билан имтиҳон қилади:
1. Аллоҳ банданинг қилган хатоларини беморлик билан кетказиб, унинг покиза ҳолда жаннатга киришини хоҳлайди.


  1. Аллоҳ бандасини Ўзидан узоқлашиб кетганини кўради. Уни Ўзига қайтариш учун касалликка мубтало қилади. Инсон бемор бўлса, синиқади ва Аллоҳга қайтади. Аллоҳ мисол билан таққослашдан олийдир. Аммо тушунишимиз учун айтамизки, қўйлар чеккага чиқиб кетса, чўпон уни дарҳол асоси билан қайтаради. Қайтиб келса, бошқа тегмайди.

  2. Аллоҳ таоло бандасига жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйган бўлади. Банда амали билан у жойга ета олмайди. Аллоҳ унга беморлик каби нарсаларни бериб, даражасини кўтаради. Ўзига тайёрлаб қўйилган мақомга муносиб бўлади.


Аллоҳга яхши гумонда бўлайлик. Унга бўлган иймонимизга шак ораламасин. Аллоҳ таоло бизга азоб беришга муҳтож эмас. У бизга онамиздан ҳам меҳрибон. Балойимизда одобли бўлайлик. Беморлигимизни ҳамд билан, оҳ-воҳларимизни истиғфор билан зийнатлайлик. Ўзимиздан юқоридаги учта сабабни қидириб кўрайлик.


Агар гуноҳимиз бўлса (ҳаммамизда гуноҳ бор) : «Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Мени гуноҳларимдан покладинг», дейлик. Албатта, кўп дорилар аччиқ бўлади.


Агар бизда биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам бўлмаса ва беморлик хатоларимиздан катталашиб кетса, бундай дейлик:
«Аллоҳим, ўйлайманки, Сен мен учун жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйибсан. Менинг амалларим унга етишим учун кифоя қилмайди. Сен менинг ана шу нуқсонимни тўлдириш учун бу беморликни бердинг. Ўзингга ҳамд бўлсин!»


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

1169 марта ўқилди

Мақолалар

Top