Мақолалар

Фарзанд билан меҳр-муҳаббатни мустаҳкамловчи 80 услуб (1 қисм)

“Меҳр ойи” деб номланувчи ушбу қўлланмадан фойдаланган ҳолда оилангиз, фарзандларингиз орасидаги муносабатларни, меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлашга эришишингиз мумкин. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  1. Фарзандингиз билан оилангиз шажарасини ўрганиб чиқинг ва уларга ота-боболарингиз ҳақида гапириб беринг.
  2. Фарзандларингизни яхши кўришингизни ифодаловчи кичик ҳажмдаги шеър ёки ҳикоя ёзинг ва уларга ўқиб беринг.
  3. Бирор кун ишдан эрта қайтишни ва вақтингизни фарзандларингизга бағишлашни режа қилинг.
  4. Дам олиш куни кичик фарзандингиз билан мультфильм томоша қилинг.
  5. Фарзандингиз хонасини унинг руҳиятига мос равишдаги турли хил расмлар билан безатинг.
  6. Фарзандингизнинг ёстиғи остига кутилмаган совға сифатида ширинлик беркитиб қўйинг.
  7. Ўғлингиз ёки қизингиз ёқтирадиган бирор ширинлик сотиб олиб, у билан баҳам кўринг.
  8. Фарзандингизни руҳан кайфиятини кўтарувчи тавсифнома ёзинг.
  9. Фарзандингиз учун совға сотиб олинг. Уни бирор кун ёки бирор муваффақият муносабати билан эмас, айнан фарзандингизни яхши кўришингиз учунгина бераётганингизни айтинг.
  10. Фарзандингизни ва унинг энг яқин дўстларини муваффақиятли кунларида табрикланг. Хафа бўлган кунларида эса кўнгилларини кўтаришга, тушкун кайфиятдан чиқаришга ҳаракат қилинг.
  11. Қизчангизга ҳеч қандай сабабсиз бирор ўйинчоқ совға қилинг. У ўйинчоқни кўрганда доим сизни эслайди.
  12. Фарзандларингизнинг суратини иш столингиз устига қўйиб қўйинг. Шунингдек, компьютерингиз ёки телефонингизга жойланг.
  13. Фарзандларингизга юборадиган хатларингизни уларга бўлган муҳаббатингизни билдирувчи белгилар билан имзоланг.
  14. Фарзандларингиз билан машина ёки уловда сайр қилинг.
  15. Оилангиздаги бахтли кунларни фарзандларингиз билан бирга эсланг.
  16. Оила аъзоларингизнинг турли хил таклиф ва мулоҳазаларини диққат билан тингланг.
  17. Фарзандларингизга совға бераётганингизда ичига яна бир кичик кутилмаган совғача беркитиб қўйинг. Шунда улар икки карра хурсанд бўладилар.
  18. Оилангиз билан биргаликда бирор тансиқ таом тайёрланг. Улар буни доим хурсанд бўлиб эслаб юрсинлар.
  19. Уйингизга фарзандларингиз учун кичик бўлса-да, кутилмаган совғалар яшириб қўйинг. Улар совғаларини топиб олганларида қалблари янада қувончга тўлсин.
  20. Ўғлингиз ёки қизингизнинг дўстларига улар ҳақида яхши гаплар айтинг.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.

569 марта ўқилди

Мақолалар

Top