Мақолалар

Фарзанд тарбиясида ота-оналар эътиборидан четда қоладиган хатолар

Фарзанд тарбияси жуда улуғ ва шу билан бирга жуда масъулиятли иш. Бу юмушга минг йиллардан буён жуда катта эътибор билан ёндашишади. Бу миллат ва элат танламас маънавий ҳислатлардан биридир. Фарзанд тарбиясида ҳар бир лаҳза, ҳар бир ҳаракат эътиборга олиниши, таҳлил этилиши лозим. Бу ҳақда машҳур олим, доктор Ториқ ал-Ҳабибий шундай ёзади:

Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими, демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб-китоб қилиб, тергайсиз. Агар у сизга ишонмаса, сиз уни шижоатлантирмаётган экансиз.

Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими? У билан суҳбатлашишга алоҳида эътибор қаратинг. У ўғирлик қиляптими, демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз. 

Доктор Ториқ ал-Ҳабибийнинг таъкидлашича, фарзанднинг қўрқоқлиги, ота-онанинг уни кўп ҳимоя қилиши билан боғлиқ экан. Бундан ташқари, ота-онанинг ўз фарзанди билан баланд овозда гаплашиши, болани бошқаларни ҳурмат қилмаслигига олиб келар экан.  

“Фарзандингиз доим дарғазабми? 
Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.

Фарзандингиз бахилми? 
Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими? 
Демак, сиз ҳам қўпол экансиз.

Фарзандингизнинг шахсияти заифми? 
Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.

Фарзандингиз жонсаракми? 
Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз.

Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими? 
Демак, сиз уни бағрингга босиб, қучмас экансиз.

Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими? 
Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми? 
Демак, сиз ишга ҳаддан ташқари банд экансиз”, деб ёзади Доктор Ториқ ал-Ҳабибий.

Манба: http://kun.uz

3925 марта ўқилди

Мақолалар

Top