Кисро ҳасса ушлаб турган икки кишига қаради. Бирининг соқолидан олдин сочи оқарганди. Иккинчисини сочидан олдин соқоли оқарганди. Иккисидан бу ҳолат ҳақида савол қилди.
Биринчиси: «Соқолимдан олдин сочим оқарганини сабаби: сочим сақолимдан олдин чиққан. Катта кичикдан олдин қарийди», деди.
Иккинчиси: «Соқолим сочимдан олдин оқарди. Сабаби соқолим ғам, ташвиш ўрни бўлган қалбимга яқин», деди.
Ҳабиб айтади:
Кўнгил оқлигига экан аломат,
Сочдаги оқлар қилманг, маломат.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
1-Сочни пешона томондан оқариши кароматдир-улуғлик белгисидир.
2-Икки (қулоқ) томонидан оқариши вараъ-тақвони юксак чўққасидандир.
3-Мўйловнинг (биринчи) оқариши фаҳшдандир.
4-Елкадан оқариши шумликдандир.
Ҳакимлар айтади: «Сочнинг оқариши унинг ўлимидир».
Муъаммар ибн Сулаймон: «Сочнинг оқариши ўлим босқичларидандир.
Баҳжатул мажолис. Ибн Абдул Барр. 2/223.
Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Инсон бошидаги битта соч оқарса инсонга хитоб қилар экан: «Эй инсон тайёргарлигингни кўр. Чунки сенга ўлимдан хабар келди», дер экан.
Одамлар оқарган тукларни эмас, қалбдан гуноҳларни юлиб ташлаши керак!
Асадуллоҳ АЗИМОВ
“Жиддаи Муборак” жоме масжиди
имом-ноиби