muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Пешовар университети ҳузуридаги Алишер Навоий марказида «H.E. Shavkat Mirziyoyev: A visionary statesman» (“Шавкат Мирзиёев: узоқни кўра биладиган давлат арбоби”) номли таҳлилий мақолалар китоб-тўплами тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мамлакатимизнинг Исломободдаги элчихонаси маълумотига кўра, китоб-тўплам дипломатия миссияси томонидан Исломобод глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази (ГСТМ) билан ҳамкорликда нашр этилган бўлиб, унда Янги Ўзбекистон эришган ютуқлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, ички ва ташқи сиёсат, хусусан, минтақавий ва глобал ташаббуслар, жумладан, Тошкентда бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро конференцияда илгари сурилган 10 та ташаббусга бағишланган 14 та таҳлилий материал жамланган.

ГСТМ ижрочи директори Ҳолид Таймур Акром тўплам нусхаларини Пешовар университетининг Минтақавий (Россия, Хитой ва Марказий Осиё) тадқиқотлар маркази директори, профессор Шабир Аҳмад Хонга топширди.

Профессор Шобир Аҳмад Хон Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон минтақадаги қудратли мамлакатга айланганини таъкидлади. Эксперт Ўзбекистон раҳбари томонидан Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича илгари сурилган ташаббусларни алоҳида қайд этди.

Шунингдек, у бундай академик ташаббуслар икки минтақа маданияти ва ижтимоий-иқтисодий динамикасини ўзаро англаш учун зарурлигини таъкидлади.

Китоблар Пешовар университети кутубхонаси ва Алишер Навоий марказига топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Пятница, 07 Январь 2022 00:00

Неъматнинг қадри (видео)

Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Пятница, 07 Январь 2022 00:00

Кулдираман

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларига келиб киришга рухсат сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларида ўша пайтда бир қанча кишилар киришга рухсат сўраб турган эди. Аммо Абу Бакр розияллоҳу анҳу изн сўрагач у кишига дарҳол киришга рухсат берилди. Бироздан сўнг Умар розияллоҳу анҳу келиб киришга изн сўрадилар. У кишига ҳам киришга рухсат берилди. Умар розияллоҳу анҳу кирганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, у зотнинг атрофларидаги завжалари ҳам жим сукут сақлаб ўтиришар эди. Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кайфиятлари йўқлигини кўриб ўзларича: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдирадиган бирор гап гапираман», деб гап бошладилар:

-Эй Аллоҳнинг Расули! Хотиним умму Хорижанинг нафақа сўраганида бўйнига туширганимни бир кўрганингизда эди!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитиб кулиб юбордилар. Атрофларидаги хотинларини кўрсатиб:

-Булар ҳам мендан нафақа сўрашмоқда, дедилар.

Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳони уришиб:

-Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зотда йўқ нарсани сўрайсанми, дедилар.

Умар розияллоҳу анҳу ҳам қизлари Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳони уришиб танбеҳ бердилар.

Икки онамиз ҳам: «Аллоҳга қасамки, бундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳеч нарса сўрамаймиз», дейишди.

Ҳаёт ҳақида келган буюк ҳикоя бу. Сийрат саҳифаларининг энг порлоқ саҳифаларидан бири бу. Замон дарсларининг энг балоғатли дарси бу...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикларида киришга рухсат сўраб турган кишиларга изн бермай турган эдилар. Оилавий муаммо туфайли кайфиятлари йўқ эди. Баъзан кишиларни дунёвий муаммолар бошини оғритади. Буни яхши ва тўғри тушунишимиз лозим. Уларни айбламаслигимиз керак.

Аммо Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга рухсат бердилар. Сабаби, муаммо оилавий эди. Бу икки саҳоба эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайнота бўладилар. Оилавий муаммоларни кўчага олиб чиқмасликда бу ҳикоя бизга гўзал намуна бўлади. Муаммони қайнота-қайноналар билишининг зарари йўқ. Аммо муаммо эр-хотиннинг ўртасида қолса янада яхши бўлади. Аммо бу ҳаётда гоҳида мушкулотлар кўчага чиқиб кетар экан.

Умар розияллоҳу анҳуга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларидаги маҳзунликни кўриш осон бўлмади. Дарҳол бу маҳзунликни кетказмоқчи бўлиб у зотни кулдирмоқчи бўлдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кишига айнан ўшандай муаммони айтдилар. Яъни, хотинлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам нафақа сўраб туришган экан. Аксига олиб ўша вақтда Набий алайҳиссаломда ҳеч нарса йўқ эди. Инсонларга ҳамма уйларда ҳам келишмовчилик бўлиб туришини айтиш тасалли бўлар экан. Эрларга «ҳамма хотинлар ҳам шундай» дейилади. Хотинларга «ҳамма эрлар ҳам шунақа, сизлар ҳам инсонларнинг бир бўлагисиз» дейилади. Инсонларга тасалли бериш кўнгил олишдир. Кўнгил олиш эса ибодатдир.

Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар Набий алайҳиссаломда йўқ бўлган нарсани қизлари у зотдан сўрашига рози бўлишмади. Бу эса оталарнинг буюклигидир. Хотиннинг ота-онаси куёвларининг қўлида ҳеч нарса йўқлигини билиб қолишса қизларининг қўлидан тутиб борига қаноат қилиб туришни айтиши лозим. Чунки пул топа олмай турган эрдан кўп нарса талаб қилиш унга юк бўлади, эр ожизликни ҳис қилади. Бу эса эр-хотиннинг ўртасига совуқлик туширади, оилани барбод қилади!

Абдулқодир Полвонов

The Independent тақдим қилган рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Ўзбекистон, Миср ва Бутан киритилди.

Нашр муҳаррири ушбу рўйхатдан ўрин олган Ўзбекистонга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз бир ой муддат бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Муаллиф мамлакатга саёҳатни режалаштираётганда жорий йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивалларга ташриф буюришни маслаҳат берган.

ЎзА хабарига кўра, Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали, Қўқонда “Лаванда” фестивали, Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ва Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали шулар жумласидандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top