muslim.uz

muslim.uz

МУҲАММАД НАЗИР АЙЯД – Ал-Азҳарнинг Ислом илмлари мажмуаси Бош котиби (Миср):

Бу асар аҳли сунна вал жамоа, хусусан, ҳанафий мазҳаби вакиллари наздида энг асосий манба деб ҳисобланади.
“Таъвилот ал-Қуръон” асари Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг илми етиб борган энг юксак поғоналарни ўзида гавдалантирган. Бизнинг олдимизда буюк бир асар турибди ва у ўз муаллифининг буюклиги ва қадри баландлигига далолат ­қилади, деб айтишимиз тўғри бўлади.
Бу ишнинг ўта аҳамиятли эканида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Зеро, бу асар нақлни бир четга суриб, ақлни муқаддаслаштириш ёки ақлни бир четга суриб фақат нақл билан чекланиб қолиш даъвоси остида аҳли сунна вал жамоа мазҳабини таъна қилувчилар ва уларга эътироз билдирувчиларга раддия беришда улкан ҳисса қўшади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Абу Мансур Мотуридийнинг “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-жузи ­ўзбек тилига таржима қилинди.

Инсон Аллоҳнинг суйган қули бўлиши учун нима қилиши керак? Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсийда билдириладики, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳу таоло айтадики, «Ҳеч бир бандам унга фарз қилинган нарсалардан кўра севимлироқ нарса билан Менга яқинлаша олмайди. Бандам Менга нафл ибодатлари билан ҳам яқинлашади. Ниҳоят Мен уни севаман». Яъни Ҳазрати Мавлога етишиш сари йўналади. «Ҳатто уҳиббаҳу». Ниҳоят мен у қулимни севаман. Нафл ибодатларини қилавериб яқинлашганда, ниҳоят Аллоҳ у қулини севади... Севилдими, у қул авлиё бўлади, кароматларга, фазилатларга эга бўлади.

Аллоҳ ризосига эришишнинг энг қисқа, энг савобли  йўли зикрдир.

Шунинг учун тариқатда зикр вазифаларини бажарасизлар.

– Бошқалар қилмайди, бошқалар тарк этади, намоз ўқимайди, бошқалар унақа, бошқалар бунақа демайсизлар.

Бизга бошқалар керак эмас, бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кераклар! Биз учун авлиёуллоҳнинг тушунчаси, олимларнинг сўзи муҳим. Бошқалар, ёмон одамлар ўрнак бўлолмайди, яхши одамлар ўрнак бўлиши керак!

Ҳатто «Мажалла» деган Усмонийларнинг катта ҳуқуқ асарларидан бирида айтилганки: «Ботил мокисун ъалайҳ», яъни ботил ўрнак бўлмайди.

– Тақсир, фалончи бундай қилади, мен ҳам шундай қилсам...

Яхшию лекин унинг қилгани зотан ботил-да! Сен у ботилни нима учун ўрнак қилиб олаяпсан? У ўрнак бўла олмайди. Сен: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилган, мен ҳам шундай қиламан», – деб айтгин ва қилгин!

Ботил ўрнак бўла олмайди, ҳақ ўрнак бўла олади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган бўлсалар, сен ҳам қил. Лекин Шайтон қилган бўлса, сен қилма! Шайтоннинг қилгани ўрнак бўлмайди. Шайтон: «Мен ундан яхшироқман», – деб Одам алайҳиссаломга сажда қилмаган. Аллоҳ ҳам уни жаннатдан қувди... Демак, Шайтоннинг қилганини қилмаслик учун, кибрланмаслигинг керак! Кибр шайтоннинг ахлоқидир, кибрланма, Шайтоннинг қилганини қилма!

Ҳар кунги зикр вазифаларингиз бўлади. Нега ҳар кун? – Чунки, зикр дарвешнинг озуқасидир. Дарвеш зикрдан маънавий озуқа олади. Инсон овқат билан қувватланганидек, озиқ олганидек, дарвеш ҳам зикр билан қувватланади, озиқланади.

– Қачон зикр қилишимиз мумкин?

– Ҳар доим, ҳар вақт қила оласизлар. Зикрнинг мажбурий бир вақти бўлмаганидек, қилиниши мумкин бўлмаган вақти ҳам йўқ.

Куннинг исталган вақтида қила оласиз. Ишингизни битириб: «Мана ишим ҳам битди, энди чеккага ўтириб, зикримни ҳам бажарай», – деган вақтингиз бемалол бажаришингиз мумкин.

– Менинг ҳеч ўтирадиган ҳолим йўқ. Қари онам, отам бор, учта болам бор, уй ишлари бор, кўп ишлайман. Кечга бориб чарчаб қоламан.

– Бўпти, ундай бўлса вазифани йўл-йўлакай бажар. Ўтириб қилолмасанг, иш жараёнида юриб айтишинг мумкин-ку?

– Меҳмонхонада, дам олиш хонасида ўтира олмайман... Умуман вақт топ, қил! Картошка арчганингда, помидор тўғраганингда қил...

Ҳатто ўтган куни бу ерга бир бўёқчи келди, қўлига чўткасини олиб, қўшиқ айтиб бўяй бошлади. У қўшиқ айтиб иш қилаяпти, сен нега зикр айтиб ишингни қила олмайсан?

Ҳатто зикр қилиб овқат пишир. Зикрли овқатнинг файзу баракаси ҳам кўп бўлади. Еганга ҳам фойдаси бўлади. Хуллас, зикр қилиб пишир...

Ҳар доим зикр қилиш мумкин, баҳонага ўрин йўқ. Бешта ёки   тўққизта боланг бўлса ҳам, суткаси билан – 24 соат ишласанг ҳам орада зикр қилишинг мумкин.

 

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди

Меъморий обидалар тирик организмга ўхшайди. Уларни асраб-авайлаш ишларини тўғри олиб бориш тарихий объектлар умрини узайтиришда, келгуси авлодларга безавол етказишда муҳим аҳамият касб этади. Маданий мерос агентлигида Италия, Франция, Япония, Эрон, Туркия каби давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунларда мамлакатимизда бир гуруҳ эронлик реставраторлар хизмат сафари билан меҳмон бўлиб турибди. Улар юртимиздаги 40 га яқин тарихий объектларни ўрганишди.

Агентликда Эрон Республикаси реставраторлари Ўзбекистон маданий мероси бўйича олимлар, мутахассислар, Камолиддин Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқитувчилари ва магистрлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий маданий мерос объектларини асраш борасидаги ҳамкорлик ижобий натижаларни беришини қайд этди.

Семинарда эронлик реставратор олимлар Сиёвуш Собирий Коҳкий, Саидҳусайн Ҳайдарий Лутфободий, Афсона Жаброилзода Коргар 5 кун мобайнида Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида темурийлар даврига оид 40 га яқин архитектура ёдгорликларини ўрганганликлари бўйича таҳлилларга асосланган тақдимотни намойиш қилди.

ЎзА хабарига кўра, тақдимотда Эроннинг темурийлар даврига оид ёдгорликлари билан Ўзбекистондаги ушбу давр ёдгорликлари қиёсий таҳлил қилиниб, ундаги тарҳ, қурилиш ашёларининг ишлатилиши, обидаларни сақлашдаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатиб ўтилди.

Семинардан сўнг эронлик реставраторлар ўзбекистонлик реставраторлар, магистрлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига батафсил жавоб берди.

Шунингдек, Маданий мерос агентлигида Маданий меросни асраш ва алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни ҳимоя қилиш бошқармаси мутасаддилари билан ўтказилган учрашувда соҳа муаммолари атрофлича муҳокама этилди.
Амалий учрашув жараёнида эронлик реставраторлар хизмат сафари жараёнида тарихий обидаларни ўрганиш жараёнида қилинган таҳлил натижалари билан ўртоқлашди.

Теҳрон университети ҳузуридаги Маданият ва санъат тадқиқотлари институти директори ўринбосари Сиёвуш Собирий Коҳкий Эронда ҳам темурийлар даврида қурилган тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, кошинлардаги ложувард ва нилий ранглар, хом ва пишган ғиштларнинг қўлланилиши айнан ўхшаш эканлигини таъкидлади. Ўрта асрлардаги меъмор усталар тарихий бинолар қурилишида уни намгарчиликдан ҳимоялаш хусусиятларини инобатга олганликларини, аммо бинолар охирги йилларда таъмирланганда цемент ва бетондан фойдаланиш оқибатида уларнинг ташқи ҳамда ички қисмида шўрланиш ҳодисаси юз бераётгани таассуф билан қайд этилди.

– Маданий ёдгорликлар таъмирланишида табиий қурилиш ашёларидан фойдаланиш орқали кўзланган мақсадга эришиш мумкин,–деди Сиёвуш Собирий Коҳкий.– Айни пайтда бу каби ҳамкорлик меъморий обидаларни асраш борасидаги ўзаро фикр ва тажрибаларимизни бойитишга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top