muslim.uz
Динда саволим бор: “Агар келиним эсон-омон фарзандини қўлига олса, бир қўй сўйиб, назр қиламан” десаю лекин...
— Қайнонам менинг қизим туғилишидан олдин соғлиғимдан хавотир олиб: “Агар келиним эсон-омон фарзандини қўлига олса, бир қўй сўйиб, назр қиламан”, деганлар. Фарзандимни қўлимга олдим, энди ота-она сифатида биз ақиқа қилмоқчимиз. Қайнонамнинг қўй сўйишга қилган қарори билан ақиқадаги мақсад бир-бирига мос келганлиги учун фақат бир қўй сўйиб, ақиқа ўтказсак бўладими? Бу назр ҳисобига кирадими?
— “Беморлигим тузалса”, “ишим битса”, “фалончи келса” ёки саволда айтилганидек, “агар келиним эсон-омон фарзандини қўлига олса, жонлиқ сўяман”, деб жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда ҳам назр соҳиби ва унинг аҳли назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди. Мабодо назр қилинган қўйни ақиқага сўйилса, у гўштдан ўзи, оиласи ҳамда бой инсонлар ея олишмайди. У гўштни фақиру мискинларга тарқатиш керак бўлади. Бир ниятда вожиб ва суннатни жамламаган маъқул. Имкони бўлса, ақиқага алоҳида қўй сўйгани афзал.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Озарбайжон нашри: Ўзбекистон диний эркинликлар соҳасидаги халқаро мажбуриятларини изчил ва қатъий бажармоқда
Озарбайжонда машҳур бўлган "Каспий" онлайн газетасида "Маърифат ва диний бағрикенглик – янгиланган Ўзбекистоннинг маънавий кучи" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда"Дунё"ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Президентимиз ташаббуси билан 2017-2021-йилларда мамлакат тараққиётининг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган ҳаракат стратегияси доирасида барча соҳаларда, жумладан, маънавий-диний соҳада ҳам ўзгаришлар фаол давом этмоқда.
Ўқувчиларнинг эътиборини БМТ Олий органининг 2018 йил 72-сессиясида декабрь ойида "Таълим ва диний бағрикенглик" махсус резолюциясининг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинишига қаратади, бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусининг амалий ижроси бўлди.
Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган
Дин соҳасида миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. "Диний адабиётларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш учун рухсатнома олиш тартиблари соддалаштирилди. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби сезиларли даражада оптималлаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди.
Демак, яқинда Ўзбекистонда 67 та диний ташкилот, жумладан, Бухоро, Самарқанд ва Термиз шаҳридаги 2 та олий ва битта ўрта махсус Ислом билим юрти, 47 та масжид ва 17 та черков рўйхатга олинган. Шу билан бирга, миллий қонунчиликда уларни рўйхатга олиш сони ёки муддатлари бўйича ҳеч қандай чекловлар назарда тутилмаган."
Нашрда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозирги кунда 16 та диний мазҳабга мансуб жами 2306 та диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Динга эътиқод қилувчилар муқаддас жойларга: Саудия Арабистонига мусулмонлар, Россия, Греция ва Исроилга насронийлар, Исроилга яҳудийлар зиёрат қилишади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар доирасида диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини изчил ва қатъий бажармоқда. Ҳозирги кунда республикамизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратишга ўз ҳиссасини қўшган мазкур соҳадаги 70 дан ортиқ йирик халқаро ҳужжатларга қўшилган.
Мақола сўнгида Ўзбекистонда дин соҳасида олиб борилаётган, конфессиялараро мулоқот ва жамиятда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим омили эканлиги таъкидланади.
Ўзбекистон мусулмонлари бошқармаси матбуот хизмати
Алломаларимиз меросида бағрикенглик ғоялари тараннуми (3-инфографика)
Қозоғистонда Ислом энциклопедияси чоп этилади
Қозоғистон муфтийси Науризбай Тағанули бошчилигида бир неча жилдлик Ислом энциклопедияси чоп этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Уламолар кенгашининг Усть-Каменогорск шаҳрида бўлиб ўтаётган XXX йиғилишида эълон қилинди.
Таниқли олим, М. Ауэзов номидаги адабиёт ва санъат институти доценти Торали Қидирнинг айтишича, Ислом энциклопедияси алифбо тартибида ва 4-5 жилддан иборат бўлади. Ҳар бир жилднинг 560-640 саҳифадан ташкил топиши кутилмоқда.
Уламолар кенгаши йиғилишида Ислом энциклопедиясини тузиш бўйича фикрлар билдирилди, жумладан, муфтий Науризбай Тағанули нашрнинг сифатли бўлиши учун муҳим маълумотларнинг тўпланиши зарурлигига эътибор қаратди.
Энциплопедия бўйича ишларга Шамшидин Керим ва Мухан Исахан сингари Қозоғистоннинг таниқли олимлари ўз ҳиссасини қўшади. Мамлакат муфтийси биринчи жилдни иложи борича тезроқ чоп этишга кўрсатма берди.
azon.uz