muslim.uz
Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади
Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильмнинг суратга олиш учун тайёргарлик ишлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Агентлик тақдим этган маълумотда қайд этилишича, "Огаҳий" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида суратга олинмоқда. Мазкур киноасар "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Гўзалой Матёқубова, постановкачи режиссёр Муроджон Одилов.
Ҳозирги кунда фильм ижодий жамоаси Хоразм вилоятида объектлар кўриги ҳамда актёрлар фотокастингини ўтказмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Динда саволим бор: Турли тақвимлар орқали бола жинсини аниқлатиб ҳаракат қилса бўладими?
— Ҳозирги кунда аёллар ҳомиладор бўлишдан аввал шифокорларга учраб, турли тақвимлар орқали ҳисоблатиб, бола жинсини аниқлатиб ўғилга тўғри келишини тахминлаб ҳаракат қилишади. Бу қанчалик тўғри? Ахир Қуръонда фарзандни Аллоҳ бериши ҳақида оят бор-ку! Шундай тақвимларга ишониш мумкин-ми?
— Дарҳақиқат бешта ғайб нарсанинг илмини фақат Аллоҳ билиши Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган. Боланинг жинсини танлаш учун қилинадиган ҳаракатлар сабаблар доирасидаги ишлардан бўлиб, шариатимиз унга рухсат берган. Юқорида айтилганидек, тақвимларга роса амал қилиб ҳаракат қилганларнинг ҳаммаси ҳам мақсадга эришавермаслигини эшитамиз. Шундай экан, қандай жинсдаги фарзандни бериш Аллоҳнинг хоҳишига ҳаволадир.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Алломаларимиз меросида бағрикенглик ғоялари тараннуми (4-инфографика)
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилиб келаётган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кадрлар бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Эрдон домла Эсановнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Табаррук ёшда охират сафарига кузатилган ҳожи она эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзандларни ўстирдилар, тарбияладилар.
Аллоҳ таоло ҳожи онанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза намози Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғида 2021 йил 13 июнь куни соат 11:00 да ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Макка шаҳрида Покистон ва Aфғонистон давлатлари тинчлик декларациясини имзоладилар
2021 йил 10 июнь куни Покистон ва Aфғонистон Республикаларининг етакчи олимлари Маккадаги муборак "Масжид ал-Ҳаром" ёнида Aфғонистондаги узоқ йиллик инқирозни ҳал қилишга йўл очадиган тарихий тинчлик декларациясини имзоладилар. Томонлар Покистон Ислом Республикаси Ислом ишлари ва динлараро бағрикенглик вазири Шайх Доктор Нур ал-Ҳақ Қадри ҳамда Aфғонистон Ислом Республикаси Ҳаж, вақф ва иршод вазири Шайх Муҳаммад Қосим Ҳалимий вакиллигида ҳар қандай зўравонлик, экстремизм ҳаракатларининг барча шакллари ва кўринишларида рад етишга келишдилар.
Ислом Конференцияси якунида ушбу тарихий декларация имзоланиши тадбирида Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси, шайх доктор Муҳаммад бин Aбдулкарим Aл-Исо жаноблари иштирок этди. Саудия Aрабистони Подшоҳлиги ҳомийлиги ва кўмаги остида Ислом олами уюшмаси ташаббуси биланн Маккаи мукаррамадаги "Масжид ал-Ҳаром" бағрида биринчи марта Aфғонистон ва Покистоннинг етакчи олимлари йиғилиб, афғон халқи ўртасида ярашувга эришилди.
Тарихий декларацияда Aфғонистондаги зиддиятли томонлар ўртасида ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва барча сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа тегишли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш орқали ярашиш жараёнини қўллаб-қувватлаб, афғон можаросига якуний ва кенг қамровли ечим топиш тўғрисида келишувга эришилди. Aфғонистонда давом этаётган хунрезликни тўхтатиш ва афғон халқини Аллоҳнинг ёрдами билан бу дунёда тинчлик, ярашиш, барқарорлик ва тараққиёт йўлига олиб бориш учун, зўравонликнинг ҳеч қандай дин, миллат, ирқ ёки маданият билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаб, экстремизм ва терроризмнинг барча шакллари ва кўринишларида, шу жумладан, тинчликпарварларга қарши зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш хуружларини Ислом эътиқодининг асосий тамойилларига зид деб эълон қилинди.
Покистон ва Aфғонистон олимлари Икки Муқаддас масжид ходими, подшоҳ Салмон бин Aбдулазиз Ол Сауд ва шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга мамлакатнинг тинчликни қўллаб-қувватлашдаги қатъий ва тарихий мавқеи учун миннатдорчилик ва ташаккур билдирдилар. Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг Aфғонистондаги барқарорлик ва сафларни бирлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари соясида икки томон олимлари бир майдонда йиғилдилар.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими