muslim.uz
"Эшонгузар" жомесига биринчи ғишт қўйилди
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Эшонгузар” жоме масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйиш тадбиридан фотолар жамланмаси
http://old.muslim.uz/index.php/media-17/mp3/itemlist/user/72-muslimuz?start=8365#sigFreeId8feb260780
Халқимиз юрагидан жой олган инсон ёди
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ушбу сана мамлакатимиз миқёсида катта тантана билан нишонланмоқда.
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззах вилоятидаги ушбу санага бағишланган дастлабки тадбир Шароф Рашидов хотирасига эҳсон дастурхони ёзиш билан бошланди. Ушбу тадбирда улуғ адиб руҳини шод этиш мақсадида, Қуръони карим оятларидан тиловат қилинди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонларидан атоқли давлат арбоби ҳақига дуолар қилинди.
Шундан сўнг, Жиззах вилоятидаги Шароф Рашидов хотирасига бағишланган тадбирлар кетма-кетлиги бошланган. ЎзА хабарига кўра, тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари Шароф Рашидовнинг ўзбек халқи манфаатлари йўлидаги улкан хизматлари ҳақида алоҳида тўхталди. Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққани, ноёб ақл-заковати, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги билан катта обрў-эътибор қозонгани, халқимизга садоқат билан ҳалол хизмат қилганини таъкидлади.
Шароф Рашидов умр бўйи ўз халқига, барча соф ниятли инсонларга яхшилик қилиб, уларни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга сафарбар этиб яшади, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Бу олижаноб, донишманд ва бағрикенг инсон, қандай суронли синовларга дуч келган бўлмасин, юксак гуманистик ғояларга доимо содиқ бўлиб, халқимиз қалбида яхши ном, сўнмас хотира қолдирди.
Шароф Рашидов республика раҳбари сифатида зиммасидаги улкан вазифаларга қарамасдан, ўзи бутун борлиғи билан севган адабиётга ҳамиша содиқ қолди. У ўзининг бетакрор истеъдоди билан эзгу қадриятларни тараннум этган роман ва қиссалар, шеър ва достонлар, публицистик мақолалар яратди, деди муҳтарам Президентимиз.
Бу адибнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган тадбирларда халқимизнинг улуғ адибни қанчалар ардоқлаши, унинг ижодий мероси, одамлар дардига малҳам бўлишдек ўзбекона сифатлари ва фазилатларини қадрлаши намоён бўлмоқда. Хусусан, Жиззах вилояти мусиқали драма театридаги ўтказилган хотира кечасида ҳам ушбу эътибор ва эҳтиром ўзининг ёрқин ифодасини топди. Унда юртимиз санъат усталари томонидан миллий ашула ва жаҳон санъатининг энг сара асарларидан намуналар ижро этилди.
Саҳна ортидаги улкан мониторда донишманд инсоннинг болалик ва ёшлик даврлари, уни вояга етказган ота-онаси сиймолари, Шароф Рашидовнинг она Ватанимиз, халқимиз ғурурини кўтариш, юртимизни обод этиш йўлида бутун борлиғини тикиб олиб борган ҳаёти, Президентимиз раҳнамолигида адиб номини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бугунги дориломон ҳаётимиз акс эттирилган лавҳалар намойиш этилди.
Атоқли давлат арбоби ва ёзувчининг хотирасига бағишланган кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Видео: “Фотиҳа” сурасини ўқиган тўтиқушни кўрганмисиз?
Оламда ғаройиботлар кўп, улар орасида тўтиқушнинг Қуръон сураларидан бирини қайта айтганини кузатиш қизиқарли. Ушбу видеолавҳа “Илмфеед” гуруҳи томонидан олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган. Ушбу лавҳани сиз мухлисларга ҳам тақдим этиш истагида уни сайтимизга жойлаштирдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев
700га яқин қорилар борди
Эроннинг Шероз шаҳрида Дунё мусулмон ёшлари Қуръон форуми ўтказиляпти
Маълумотларга кўра, форумга Эрон ҳамда дунёнинг турли минтақаларидан 700 га яқин қорилар етиб келди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” учун тайинланган халқаро дастурлар котиби Ҳайдар Али Камёб Калантари форумга дунёнинг турли ўлкаларидан ёшлар келгани ва Туркия бош муфтийсининг ҳам ташриф буюргани тинчлик ва дўстликнинг намоён бўлиши дея таъкидлади. “Уч кунлик форум Қуръонга муҳаббатли ёшлар ўртасидаги маданий мулоқотни кучайтиришга қаратилган”, деб сўзида давом этди жаноб Калантари.
Эслатиб ўтамиз: 2016 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ИҲТ вазирлари даражасидаги учрашувда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Шероз шаҳрини “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” деб атаган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Шерозда турли маданий, санъат, спорт ва диний тадбирлар ўтказилмоқда.
Терактлар манфаатга қараб номланмоқда
“Фобия” сўзининг “назорат қилиб бўлмайдиган қўрқув” деган маъносини инобатга оладиган бўлсак, “исломофобия”дан ислом дини ва унга дахлдор ҳар нарсадан беихтиёр қўрқиш деган маъно келиб чиқади. ИШИД террорчилик ташкилоти пайдо бўлиши билан Ғарб давлатларида исломофобия янада кучайди.
Энди “теракт” сўзининг маъносига назар ташлайлик. “Теракт” – лотинча сўз. “terror” (қўрқув, ваҳима) ва “act” (ҳаракат) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, одамларда қўрқув ва ваҳима уйғотиш учун амалга оширилган ҳаракат деб тушунилади. Жамоатчиликка машҳур бу маъно шу кунларда Европада мусулмонларга қарши содир бўлаётган жиноятларга нисбатан ишлатилмаяпти. Гап шундаки, яқинда Буюк Британияда ҳайдовчи бир куннинг ўзида икки марта қасддан мусулмон аёлларнинг устига машинада бостириб боргани, уларга оғир тан жароҳати етказилгани эса теракт сифатида баҳоланмади.
Лестер шаҳрида истиқомат қиладиган 47 ёшлик муслима аёл Зайнаб Ҳусайн беш ҳафтадан бери шифохонада даволаняпти. Ўша мудхиш куни Зайнаб хоним болаларини мактабга қўйиб қайтаётган эди. Йўл четида бораётган аёлни қасддан машинада босиб кетди, Натижада унинг бир неча жойи синди ва кесилди. Жабрланган аёлга ҳаттоки тери кўчириш амалиёти ўтказилди. Тергов ишлари хулосасига кўра, ҳайдовчи атайлаб аёлнинг устига мошинада бостириб борган, “Нега бундай қилдингиз?” деган саволга “Мусулмон бўлгани учун” деган жавоб берган. Айнан шу куннинг ўзида террорчи яна бир жиноятни худди шундай содир этган. Унда 12 ёшлик қиз жабр кўрган эди. Мазкур жиноятлар “теракт” деб баҳоланмади. Ваҳоланки, шу вақтгача одамлар устига қасддан машина ҳайдаб содир этилган ҳар қандай жиноят “теракт” деб баҳоланар эди, деб таҳлил қилади Буюк Британиянинг “The Guardian” газетаси.