muslim.uz

muslim.uz

 

Сизни Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Миродил Ҳайдаров муаллифлигида Миср Араб Республикасида араб тилида нашр этилган “Ҳанафийлик мазҳаби ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида никоҳ ва талоқ масалаларининг қиёсий таҳлили” номли китобининг онлайн тақдимотига таклиф этамиз. Тақдимотда китоб муаллифи Миродил Ҳайдаров иштирок этади.

Онлайн китоб тақдимоти Тошкент ислом институтида 2020 йил 10 июль куни соат 10.00 да ZOOM дастури орқали бўлиб ўтади.

Тақдимотга уланиш манзили: https://us02web.zoom.us/j/86161775388

Тақдимот идентификатори: 861 6177 5388

Тошкент ислом институти

Ҳурматли абитуриентлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2020 йил 10 июль куни соат 20:00 га қадар qabul.muslim.uz портали орқали масофавий тарзда амалга оширилади.
Соат 20:00 дан кейин ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади, фақатгина паспорт маълумотингиз бўйича ҳужжат қабул қилингани, кўриб чиқилаётгани ёки рад этилгани тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

  Замонамизнинг муҳаддис олимларидан Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари

Кеча, 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги уламолар ва мутассадди вакиллар пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Чоштепа” жоме масжидининг янги биносини кўздан кечирдилар.
Муфтий ҳазратлари мўъжаз масжиднинг янги биносини кўздан кечирар эканлар, унинг архитектураси ва дизайни пойтахтимиздаги масжидлардан ўзгача, чиройли ва шинам бўлганини алоҳида таъкидладилар, ушбу масжид қурилишига ҳисса қўшган барчанинг ҳақига дуои хайрлар қилдилар.
– Алҳамдулиллаҳ, “Чоштепа“ жоме масжиди барча замон талабларига мос ҳолда, миллий дизайн ва янги шаклда қад ростлади, – дейди масжид имом хатиби Абдулҳаким Хотамов. – Ушбу масжид биноси илк бор 1998 йилда 350 кишига мўлжаллаб қурилган. Сўнгги йилларда намозхонлар кўпайгани сабабли масжид ичи торлик қилаётганди. Шунингдек, иситиш ва совутиш тизимида муаммолар бўлгани учун қишда совуқ, ёзда эса иссиқ бўларди. Масжид биноси эскиргани туфайли томидан чакка ўтарди, деворлари эса ёрилиб кетганди. Бундан ташқари, масжид меҳроби қибладан 35 градусга фарқланарди.
Шу сабабли маҳалла аҳлининг мурожаатига асосан “Чоштепа“ жоме масжиди қайта қурилишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2017 йил 29 июлда рухсат берилди. Масжидни қайта қуриш ишлари 2018 йил май ойида бошланиб 2020 йил май ойида тугалланди.
Янги масжид хонақоҳи, ер тўла ва айвонлари 2000 намозхонга мўлжалланган. Шунингдек, масжид биносини қиш ва ёз ойларида иситиш ва совутиш учун сунъий иқлим ҳосил қилувчи қурилмалар ўрнатилган, иссиқ поллар ётқизилган.
Масжид 22х22 метрли саккиз қиррали қилиб қурилди. 43 метрли битта минораси ва еттита гумбази бор. Хонақоҳ айланаси 10 метрли гумбаз билан қопланган. Хонақоҳ гумбазидан ергача 17 метрни ташкил этади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 20 га яқин киши фойдаланиши мумкин бўлган таҳоратхонада барча шароитлар яратилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги уламолар ва мутассадди вакиллар Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманидаги “Эшон Бобохон” жоме масжидининг янгидан барпо этилган биносини кўздан кечириш учун ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари жоме масжид янги биноси билан танишар экан, унинг мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, то Қиёмат кунига қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қиладиган даргоҳ бўлишини тилаб, дуо қилдилар.

“Эшон Бобохон” жоме масжиди лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3000 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган.

Ташриф якунида Муфтий Бобохоновлар сулоласидан бўлган, табаррук ёшдаги Маҳфуза ҳожи она юртимиз ободлиги, Ислом дини ривожи ва диёримиздан турли балою-офатлар тезроқ даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога дуою илтижолар қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top