muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят Наманган шаҳридаги масжидларда 2018 йил муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўратинки кайфиятда ўтказиш ҳамда намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида масжидлар томонидан кўплаб ишлар амалга оширилди.

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросинини таъминлаш юзасидан кириб келаётган Рамазон ойида қилинадиган ибодатларда бериладиган савоблар даражаси баландлиги, бу ойда бошқа ойларга қараганда кўпроқ хайрли ишларни ўтказиш лозимлиги, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш, беморлардан хабар олиш савобли амал эканлиги, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак беришлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказмоқдалар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 май кунги 01 А /058-сонли буйруғини ижросини таъминлаш учун Наманган шаҳридаги барча масжидларда жорий йилининг 12 май куни “Озодалик куни” ўтказилди. Ҳар бир масжид ўзининг хонақоҳ, айвон ва шийпонларни махсус чанг ютгичлар билан тозалади ва ойналари артилди. Шунингдек овоз кучайтиргичлар соз ҳолга келтирилди.

Рамазон ойи муносабати билан барча масжидлардаги мавжуд ўт ўчириш асбоб-анжомлари кўздан кечирилди, барча зарур буюмлар шай ҳолга келтирилди. Жорий йилнинг 16 май куни Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжидида шаҳардаги мавжуд масжид имом-хатиб ва мутаваллилар иштирокида Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ билан ҳамкорликда Рамазон ойи кириб келиши ҳамда “Ёнғин профилактикаси куни” муносабати билан қўшма амалий семинари ўтказилди. Семинарда соҳа мутахассислар томонидан йиғилганларга фуқаролар эвакуацияси, ўт ўчириш анжомларини ишлатиш тартиб-қоидалари кўрсатилди ва мутахассислар иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар беришди.

Наманган шаҳар бош имом-хатиби

Аббаситдинов Мусохон

 

 

 

Жорий йилнинг 16 май куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 30 мартдаги “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичини ўтказиш тўғрисида”ги 01А/041-сонли буйруғига кўра ташкил этилди.

Кўрик-танловда Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва ўрта махсус ислом билим юртларининг Ҳадис фани ўқитувчилари иштирок этдилар.

Кўрик-танловга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Жалолиддин Нуриддинов, бўлим мутахассислари Салоҳиддин Шерхонов ва Акбар Дўсматов, “Ҳилол нашр” нашриёти раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, институт ўқитувчиси Абдуллатиф Аллоқулов, Тошкент ислом университети ўқитувчиси Жасур Нажмиддиновлар ташриф буюрдилар.

 

Иштирокчилар танловда қуйидаги 4 та йўналиш бўйича билим ва маҳоратларини намойиш этдилар:

а) оғзаки савол-жавоб (дарсни ташкил қилиш, дарс ўтиш асносида фойдаланадиган услублар, жамиятни маънавий савиясини ошириш учун амалга оширилиши керак бўлган чоралар ва шу каби педагогнинг маҳоратини намойиш қиладиган саволлар берилади).

б) билет асосида берилган масалани ҳадисларни шарҳлаш орқали ечиш. (Ҳар бир  билет 1 та саволдан иборат бўлиб, ҳадис илми, мазҳаб ва мазҳаббошилар ҳақидаги турли ихтилофли қарашларга қарши ҳадисларни шарҳлаш орқали раддия берилади).

в) билет асосида берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадис таржима қилиниб, унга доир ҳукмларни баён қилинади).

г) оғзаки савол-жавоб (билет саволлари асосида жавоб берилади. Ҳар бир  билет 3 та саволдан иборат бўлиб, муҳаддислар ҳаёти, ҳадис асарлари, уларнинг турлари ва мусталаҳул ҳадис қоидаларига оид саволлар қўйилади).

 

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар.

Танлов низом талаблари асосида холис, шаффоф ва адолатли ўтиши Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчилари томонидан назорат қилинди.
“Йил ўқитувчиси-2018” мусобақаси якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси А.Дўстматов сўз олиб, мусобақа натижалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Сўнг “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев имтиҳон натижалари билан таништирди.
Ҳакамлар ҳайъати ҳисоб-китобларига кўра, биринчи ўринни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёсов 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти ва телевизор совғасига эга бўлди.
2-ўринни “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Эркин Қудратов қўлга киритди, у 2-даражали диплом ҳамда микротўлқинли печ билан мукофотланди.
3-ўрин “Мир Араб” олий мадрасаси ўқитувчиси Иброҳим Саидовга насиб этди, унга 3-даражали диплом ҳамда чангютгич совға қилинди.
Қолган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва 300.000 (уч юз минг) сўм миқдоридаги китоблар тўплами билан тақдирландилар. Шунингдек, мусобақа иштирокчилари учун «Ҳилол нашр» нашриёти томонидан ҳам китоблар тўплами совға қилинди. Совға, диплом ва фахрий ёрлиқларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассислари А.Дўсматов ва С.Шерхонов топширдилар.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Кўргазмага диний-маърифий мазмунда 30 турдаги араб, инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги китоб, газета ва журналлар олиб келинди. Кўргазмага ташриф буюрганлар учун шу ернинг ўзидан ўзларига маъқул адабиётларни ҳарид қилиш имкониятлари яратилди.

«Кўкалдош» ахборот хизмати

Ўн икки ойнинг султони, Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратлари чексиз ёғилгувчи, соғиниб кутаётганимиз Рамазони шариф ташриф кириб келди. Фазилатга тўла ушбу ойнинг кечалари Қуръони карим хатми билан янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам Аллоҳ насиб этса юртимизнинг деярли барча жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинади. Тошкент шаҳрида ҳам бу йили мавжуд 120 масжидддан 112 тасида Хатми Қуръон қилинади. Қуйида пойтахтимиздаги масжидларда хатми Қуръон қилиб берувчи қорилар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

 

Учтепа тумани

1.

Абдуллоҳ ибн Масъуд

20

кун

Бойхонов Фозилхон Раҳмон ўғли

14.03.1991 й

Ҳакимов Шуҳрат Мирзапўлатович

15.10.1987 й

2.

Абдулҳамид ҳожи

25 кун

Тожиддинов Ҳабибуллоҳ Фазлиддин ўғли

27.08.1994 й

Тошмуҳамедов Дониёр

23.02.1969 й

3.

Абу Ҳанифа

27 кун

Рашидов Ахмадхон Хамидович

29.06.1978 й

Халимбеков Анасхон Хайрулло ўғли

27.03.1996 й

Хайитбоев Мухаммадали

22.09.1991 й

4.

Абу Ҳурайра

20 кун

Рўзиев Шоҳбоз

Маъмур ўғли

09.02.1991 й

5.

Азиз ота

25 кун

Исломов Баходир Абдуғаффор ўғли

20.07.1996 й

6.

Бешкайрағоч

21 кун

Хамидов Абдурашид Абдушакирович

28.10.1981 й

Умарходжаев Мурод Улугбекович

29.04.1987 й

Музаффархонов Абдуллоҳхон

Авазхон ўғли

10.08.1994 й

Абдукаримов Абдухамид

Абдураззоқ ўғли

10.05.1996 й

7.

Бурҳониддин

Марғилоний

20 кун

Абдукаримов Аҳроржон Абдувоҳид ўғли

27.08.1992 й

8.

Саид Ваккос ота

1/15

Сайнуриддинов  Саиджафар  Саидкомилович

08.12.1988 й

Аталуллаев Хайруллахон Ибрагимович

04.10.1978 й

9.

Кўкча Октепа

1/15

Дадажонов Ҳасанбой Абдуманнонович.

15.11.1980 й

Собиров Абдулбосит Абдулҳафизович.

31.12.1980 й

10.

Маҳкам ота

1/15

Абдураҳмонов Абдуқодир Собирович

24.05.1987 й

Газиев Дилшод Абдипаттаевич

29.01.1980 й

11.

Махкамбой ҳожи ота

27

Кун

Мирзақулов Ғайрат Шербаевич

26.10.1981 й

Саипов Баходир Юлдашевич

19.07.1975 й

12.

Муҳаммад Умар ўғли Зокир

28 кун

Азимбаев Алихон Захидхонович

08.02.1978 й

Зоҳидхонов Абдулборийхон Алихон ўғли

20.07.1999 й

13.

Ҳазрати Али

20 кун

Шамсиев Ахмадходжа Нарходжаевич

31.08.1967 й

Джалалов Зайнитдин Салахитдинович

06.05.1967 й

Маджидов Муҳаммад Солиҳ Абдурасулович

17.09.1989 й

14.

Ҳазрати Умар

20 кун

Мамадалиев Фазлиддин Мамасобирович

27.05.1977 й

Азимбоев Валихон

01.10.1982 й

15.

Чўлпон ота

20 кун

Маматрахимов Абдулҳамид Исматиллаевич

09.03.1993 й

16.

Файзулла хужа ўғли Мурод ҳожи

24 кун

Азимбаев Олимхон Захидхонович

16.05.1979 й

Зоҳидхонов Халилуллоҳ Олимхон ўғли

19.11.2001 й

17.

Абу Талҳа

25 кун

Валиев Абубакир Муродиллаевич

11.03.1984 й

Рахмонов Ойбек Мухторович

27.05.1982 й

18.

Лаби Зах

1/15

Ахунжанов Довуд Ахматович

31.05.1984

19.

Мирбобо ота

20 кун

Восиев Билол Абдусало ўғли

27.02.1986

Пайзимухамедов Умархон Рустам ўғли

15.09.1995

Бектемир тумани

20.

Алибек

27 кун

Норматов Нажмиддин Мирзақулович

11.09.1978 й

21.

Хўтан

1/15

Муҳаммаджонов Муҳаммадали

Илҳомжон ўғли

06.04.2000 й

Олмазор тумани

22.

Ҳазрати Имом

1/15

Алимов Аҳмадхон Усмонхон Ўғли

03.04.1983 й

Қурбонов Исмоил Абдукаримович

04.01.1984 й

Камолов Абдулбасир Рустам ўғли

09.03.1999 й

23.

Тўхтабой

1/15

Қодиров Ёсинбек

09.02.1995 й

Исмоилов Хумоюнхон Махдихон ўғли

14.09.1992 й

Ниёзов Алишер Бахромович

17.05.1985 й

Сирожиддинов Иброҳим Хакимжон ўғли

14.04.1992 й

24.

Тўлқин Акром ўғли

27 кун

Шодмонов Зиёдулло Тўлқин ўғли

03.01.1991 й

Сайдалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо

Мўминжон ўғли

04.07.1993 й

25.

Иброҳим ота

27 кун

Абдураҳимов Муҳаммаджон Малик ўғли

18.09.1995 й

Лутфуллаев Хайрулло Хамидулло ўғли

07.11.1994 й

26.

Чимир ота

23 кун

Юлдошев Абдуғаффор Абдуманнобович

07.06.1989 й

Ҳамидхўжаев Нурмуҳаммад Лутфуллаевич

22.01.1989 й

Қушоқов Нурмамат Шодмонбоевич

15.04.1972 й

27.

Сафобой ота

20 кун

Араббоев Дониёрбек Азизилло ўғли

17.09.1995 й

28.

Хофиз Кўҳақий

25 кун

Нуриддинов Юлдошбой Иброҳим ўғли

09.01.1995 й

Муҳамматдинов Агзамитдин

Хайритдин угли

04.11.1994 й

29.

Искандар Хўжа

25 кун

Қодиров Зойиржон Адҳамжонович

05.21.1981 й

Тошбоев Аъзамжон Юсубжонович

15.05.1983 й

30.

Аҳмаджон қори

1/15

Эргашев Муҳаммадий Туҳфатуллоҳ ўғли

30.04.1981 й

Рўзиев Жаҳонгир Ўктамович

23.08.1990 й

31.

Иброҳимжонбой ва Орифжонбой

28 кун

Жўрабоев Икромжон Абдуллажон ўғли

10.03.1993 й

Холиқов Мансур Қўчқоралиевич

12.09.1984 й

Турғунбоев Абдулло Бахтиёр ўғли

15.12.1995 й

32.

Сирож Солиҳ

1/15

Раҳимов Абдулборий Маҳмудалиевич

24.08.1980 й

Исақов Убайдулло Абиджонович

21.08.1987 й

33.

Дўстжонбой

1/15

Салоҳиддинов Нуриддин Зайниддин ўғли

23.06.1994 й

Аъзамов Абдулло Лутфулло ўғли

03.02.1999 й

34.

Мевазор

20 кун

Исломов Ёрбек Зокирович

13.07.1989 й

Холматов Воситжон Вахидович

02.08.1981 й

35.

Мирзо Ғолиб

1/15

Нуриддинов Аъло Қоработир ўғли

20.10.1992 й

Салоҳиддинов Нуриддин Зайниддин ўғли

23.06.1994 й

36.

Исломобод

1/15

Норбоев Муҳаммаджон Дониёр ўғли

09.06.2000 й

Раҳимжонов Раҳматуллоҳ Муҳаммаджон ўғли

03.11.1995 й

Забиҳуллаев Абдураззоқ Абдуллоҳ ўғли

11.12.2000 й

37.

Имом Бухорий

25 кун

Ғозиев Раҳматулло Ҳусанбоевич

08.05.1982 й

Маҳкамов Зикруллоҳ Машъалхон ўғли

25.04.1997 й

Абдуллаев Мерожиддин Камолиддин ўғли

20.02.1997 й

38.

Абу Бакр Қаффол Шоший

20 кун

Абдумажидов Ҳасанхон Яҳёевич

12.01.1981 й

Джалилов Набийддин Неъматуллаевич

15.11.1988 й

39.

Масжиди салом

2/15

Азимов Дилмурод Неъматович

12.09.1987 й

Аминов Муҳаммадисмоил Раҳматуллоҳ ўғли

20.01.1988 й

Давлатов Ҳикматулло Нормуминович

16.02.1992 й

Худойбердиев Фаррух Аманкелдиевич

19.08.1979 й

40.

Исматилла ҳожи

27 кун

Абдуллаев Шавқиддин Илҳомжон ўғли

05.05.1991 й

41.

Имом ат-Термизий

1/20

Эсонқулов Иноятуллоҳ Абдусамин ўғли

01.22.1991 й

Яккасарой тумани

42.

Усмон бин Мазъун

1/15

Хасанов Қудратжон Исохжанович

01.06.1987 й

Тўраев Муҳаммад Зайнуддинович

09.04.1978 й

43.

Яккасарой

1/15

Дадамирзаев Азамжон Тоҳирович

21.02.1973 й

44.

Рахимхон ҳожи ота

20 кун

Қодиров Орифжон

Аъзамович

05.03.1979 й

Холматов Комил

Бакимаматович

23.05.1979 й

Юлдашев Муҳиддин

Мадаминович

06.09.1981 й

45.

Ракат

20 кун

Хотамов Хикматжон

Ҳожиқурбонович

30.03.1986 й

Қулбаев Жасурбек

Фойзиллаевич

19.03.1990 й

Боймирзаев Мухаммадаюб Акмал ўғли

26.12.1990 й

Миробод тумани

46.

Ал-Бадр

20 кун

Акбаров Аловуддин Хайрулло ўғли

12.08.1996 й

47.

Қўйлиқ ота

1/15

Норматов Раҳматулло Собиржонович

14.03.1984 й

Шамсуддинов Тоҳиржон

Турсунович

11.11.1975 й

Мирзо Улуғбек тумани

48.

Шайх Зиёвуддинхон

1/20

Ҳасанов Улуғбек Абдусалом ўғли

09.09.1994 й

Карабаев Абдулхай Алимджанович

05.09.1987 й

49.

Тўра Бува

1/15

Усмонов Шахобиддин Нуриддинович

02.12.1982 й

50.

Авайхон

1/15

Шукруллаев Мухаммад-Алихон

Хайрулло ўғли

25.12.1993 й

Шукруллаев Омилхон Хайрулла  ўғли

24.04.1995 й

51.

Мулла Холмирза ота

1/15

Муталибжонов Мухаммад Аюб Нуриддин ўғли.

03.12.1992 й

Хусанов Қодир Жумаевич

18.04.1990 й

52.

Мулла Қосим

 

Дадаев Фатхулло Ҳамидуллоҳ ўғли

07.01.1993 й

Умаров Сухробхон Муҳибулло ўғли

07.01.1993 й

53.

Тепа

 

Умаралиев Шерзоджон Абдулаҳад ўғли

16.09.1991 й

54.

Оққўрғон

1/15

Бобораҳимов Фазлиддин

Низомиддинович

12.01.1987 й

55.

Дорул Омон

 

Абдувосиев Муҳаммадносир Қудратулло ўғли

18.04.1997 й

Холдоров Беҳзод Холисбой ўғли

13.08.1996 й

56.

Олтин Тепа

1/15

Халимбеков Саидакбархон Хайриллаевич

20.09.1989 й

Жалилов Хайрулла Зиёвидинович

19.06.1966 й

Сирғали тумани

57.

Қуддуси шариф

1/15

Иноғомов Ислом Илҳом ўғли

05.06.1993 й

58.

Қўшқўрғон

20 кун

Муртазоев Муҳаммадсодиқхон Шукруллоҳ ўғли

20.02.1996 й

59.

Маъруфота

27 кун

Зуфаров Қутбиддин Нуриллаевич

15.06.1992 й

60.

Нўғай қўрғон

29 кун

Уралов

Мансур

Уролович

10.03.1990 й

Муртазаев

Ахлиддин

Абдумажид ўғли

24.09.1992 й

Шайхонтоҳур тумани

61.

Яҳё қори

27 кун

Абдуллаев Абдулбосит Акбаржон ўғли

21.06.1995 й

Қосим Абдулло Мирабзал ўғли

01.01.1992 й

Тўлаганов Ҳожиакбар Баҳодир ўғли

02.05.1995 й

62.

Обидхон Махдум

25 кун

Юсупов Жамшид Мансуржонович

29.07.1985 й

Исломов Зиёвиддин Низомиддин ўғли

14.04.1992 й

63.

Муйи Муборак Уккоша

25 кун

Бабожанов Отабек Муҳаммаджонович

08.09.1989 й

Охунжанов Абдухай Фозил ўғли

07.04.1998 й

Қосимов Акромжон Ахмаджон ўғли

23.04.1997 й

64.

Хўжа Алламбардор

27 кун

Ғойипов Мақсуджон Ҳомидович

30.06.1981 й

Нўъмонов Муҳиддин

05.03.1981 й

Муҳсинов Мўминжон Бахтиёр ўғли

11.01.1993 й

65.

Шайх Зайниддин

20 кун

Аминов Мухаммадлоик Абдувохидович

21.05.1991 й

Халимов Насрулло Холматович

11.02.1986 й

66.

Доруссалом

28 кун

Турғунов Хамидулло Абдубанноевич

03.05.1983 й

Хисоров Эркин Аҳмадҳожи ўғли

09.07.1985 й

67.

Хўжа Аҳрор Валий

28 кун

Аъзамжонов Абдулҳафиз Сойибжонзода

29.10.1995 й

Захадуллаев Миён Хасиб Абдулвахоб ўғли

04.09.1993 й

68.

Мунаввар қори

28 кун

Тошмухамедов Боходир Турсунович

05.06.1970 й

Ҳакимжонов Муҳаммаджон Зоҳиджон ўғли

28.06.1995 й

69.

Ислом Нури

27 кун

Ахматкулов Элёржон Одилбек ўғли

27.06.1983 й

Асроров Саидахрор Абдусалом ўғли

24.03.1991 й

Эрқулов Иброхим Турмуҳаммад ўғли

03.10.1993 й

70.

Ҳувайдо

20 кун

Низомов Муҳаммадрауф Муҳаммаджонович

20.05.1986 й

Содиков Хафизулло Неъматович

06.11.1988 й

71.

Имом Ҳасан

21 кун

Юсупов Иноятулло Ибайдуллаевич

28.11.1986 й

Абдукаримов Абдулбосит Абдулҳамид ўғли

25.09.1995 й

72.

Занги ота

1/15

Супиев Ёкубжон Солихонович

26.09.1968 й

Супиев Абдулазиз Ёкубжон ўғли

27.12.1992 й

73.

Баланд

20 кун

Мирзаев Насрулло Салайдинович

13.12.1980 й

Собитов Ҳабибулло Алижон ўғли

22.03.1992 й

74.

Кох ота Бузрук

28 кун

Ғоипов Шамсиддин Муҳиддинович

12.03.1984 й

Жалилов Аббосқори

Неъматулло ўғли

08.08.1992 й

75.

Эшонгузар

1/15

Жураев Илхомжон Валижон  ўғли

13.04.1998 й

Умаралиев Ҳасан Шокирович

03.11.1996 й

76.

Фотимаи-Захро

27 кун

Аббосов Акмалхон Мухсим  ўгли

18.12.1990 й

Қодиров Файзулло Ҳусанович

20.081986 й

Саломов Абдулбоқий Абдужалол ўғли

14.06.1990 й

77.

Абдуллоҳ Ибн Хузофа

20 кун

Рустамжонов Абдуллатиф Рустамжон ўғли

15.04.1981 й

Ваҳобов Хусан Набиевич

08.07.1985 й

78.

Оқ туника

1/15

Мамасидиков Камолидин  Комилжон ўғли

13.12.1994 й

Супиев Абдурахмон Аюбхон  угли

02.11.1994 й

Ҳайдаралиев Иброҳимжон Обабакирович

04.30.1986 й

79.

Султон ҳожи

20 кун

Халилов Абдулхаким  Абдухалим угли

06.01.1991 й

Деҳқонов Абдурасул Неъматжон ўғли

08.08.1992 й

80.

Фирдавс

28 кун

Рахмонберди Абдулазиз  Рустамжон ўғли

11.12.1997 й

81.

Оқилон

20 кун

Артуккариев Абдуносир Муртазаханович

18.04.1984 й

Исроилов Самихон Абдуллаевич

10.01.1981 й

82.

Эшон Бобохон

1/15

Абдуллаев Абдулбосит Акбаржон ўғли

21.06.1995 й

Абдурагимов Муҳаммадий Рустамжанович

12.04.1986 й

Яшнабод  тумани

83.

Ал-Ҳудайбия

20 кун

Ходжаев Мухиддин Фазилхонович

02.07.1977 й

Фозилхонов Абдуллохон Файзуллоҳ ўғли

25.02.1999 й

Абраров Абдулазиз Абдували ўғли

17.05.1997 й

Саидакбаров Саидасқар Саидбосит ўғли

19.10.2000 й

84.

Гўзал

20 кун

Ғанижонов  МухаммадСодиқ  Мухторжон ўғли

19.12.1998 й

Нўъмонов Камолиддин Усмонович

30.07.1985 й

Мустафоев Билолиддин Раҳматулло ўғли

26.04.1996 й

85.

Холид ибн Валид

27 кун

Акбаров Имияминжон Иминжонович

17.04.1983 й

Аброров Абдулбоқий Абдусамий ўғли

24.04.1999 й

Аброров Абдулҳаким Абдували ўғли

04.09.1998 й

86.

Пул емас ота

27 кун

Ганиев Мухуммадлатиф Абдулхалилович

15.03.1991 й

Миродилов Абдулазиз Миробидович

02.12.1999 й

Миродилов Джасур Миробидович

04.03.1987 й

87.

Ислом ота

20 кун

Заитов Анвар Камолхонович

21.06.1982 й

Давлатов Авазбек Акбаралиевич

29.07.1983 й

88.

Имом Аъзам

27 кун

Ходжаев Неъматулла Сатволдиевич

06.04.1974 й

Шукруллаев Муҳаммадбобурхон

06.01.1995 й

Абдувалиев Жалолиддин

Абдувоҳид ўғли

15.05.1995 й

89.

Қул хожа  Аҳмад Яссавий

27 кун

Ҳусниддинов Зуҳриддин Нуриддин ўғли

10.11.1995 й

Султонмаҳмудов Абдулмажид Абдурашид ўғли

23.09.1995 й

90.

Али ибн Абу Толиб

20

кун

Мирсодиқов Нуруллоҳ Қудратиллаевич

24.12.1977 й

Сиддиқов Юнус Қобилович

12.05.1981 й

Чилонзор тумани

91.

Қатортол

2/15

Алимов Аброр Афзалжонович

25.07.1986 й

92.

Олтинхон тўра

1/20 кун

Хошимов Асилхон Хусанхон ўгли

29.05.1991 й

93.

Новза

30 кун

Самиев Абдулходий Паттохонович

01.11.1988 й

Убайдуллаев Ислом Мусаевич

21.12.1977 й

94.

Тинчлик

20 кун

Туйғун Иброхим Жахонгир ўғли

20.06.1995 й

Мухсимов Шоюсуф Шоахрор ўғли

03.07.1994 й

95.

Катта Қозиробод

1/15

Мирзаев Шамсиддинхон Мухаммадулло ўғли

09.09.1998 й

Нурмухаммедов Алишер  Ражаб ўғли

16.06.1977 й

96.

Ҳасанхон қори

1/15

Турсунов Аббос Ахмадович

17.12.1980 й

Хурсандмуродов Толиб Шукурулло ўғли

24.08.1997 й

97.

Бўта бува

1/15

Сўпиев Аюбхон Солихонович

11.05.1966 й

Ҳамидуллаев Нўъмонхон Яхёхон ўғли

02.12.1998 й

Садуллахонов Асрор Саъдуллахонович

21.05.1992 й

98.

Кўзи ожизлар

1/15

Расулов Аҳмаджон Мухаммаджонович

29.01.1979 й

99.

Собитхон ҳожи

20 кун

Юсупов Носирхон Ҳабибуллаевич

14.06.1984 й

Исмаилов Неъматулло Ҳабибулло ўғли

25.08.2018 й

100.

Дўмбиробод

20 кун

Тожиддинов Абдулбосит

10.06.1975 й

101.

Носирхон

1/15

Абдуллаев Мирахмад Фатхулла ўғли

19.02.1996 й

Самуғов Аббосхон Олимжон ўғли

08.08.1995 й

Юнусобод тумани

102.

Минор

1/15

Неъматов Жаҳонгир Тўлқинович

26.10.1978 й

Қобилов Абдулбосит Бадриддинович

31.01. 1983 й

103.

Мирза Юсуф

27 кун

Ҳусанов Қодиржон Неъматжонович

21.01.1976 й

Сайфуддинов Абдуқодир Раҳматуллоҳ ўғли

26.01.1998 й

Ҳамидов Садриддин

10.02.1990 й

104.

Камолиддин Ориф ал Бухорий

25 кун

Ҳакимуллaев Мухаммадсодиқ Закaриё ўғли

10.07.1997 й

105.

Юнусобод

1/17

Қўлдашев Абдуҳалил Эргашали ўғли

05.05.1999 й

106.

Умар ибн Хаттоб

1/15

Каримов Қосимжон Обидович

11.07.1972 й

107.

Маҳаммат Носир Хожи

1/15

Ишматбеков Ҳамиджон Баҳромович

19.02.1970 й

Бахромов Мақсуджон Маҳмуджон ўғли

10.09.1995 й

Бахромов Суннатилла Ҳамиджон ўғли

02.11.1996 й

108.

Масжидул Хайр

1/15

Махмудхонов Муҳаммад Исохон Маҳмуд ўғли

24.05.1995 й

109.

Кулол-Қўрғон

28 кун

Саидов Худойқул Эгамбердиевич

10.07.1983 й

110.

Ҳасанбой

1/15 кун

Каримов Абдурауф Муқимжанович

13.04.1982 й

Ҳўжаев Муҳаммаджон Эгамберди ўғли

07.06.1996 й

111.

Омина

27 кун

Обиджонов Машҳурбек

05.07.1993 й

Шодиев Юсуф

12.12.1985 й

112.

Оқтепа

1/15

Обидов Нурилла Рахматуллаевич

29.07.1976 й

Турғунов Абдулхай  Насибуллоҳ ўғли

29.10.1988 й

Азимов Дилмурод Неъматович

12.09.1987 й

Ғаниев Азизбек Тўхтасин ўғли

10.01.1991 й

Аминов Муҳаммадисмоил Раҳматуллоҳ ўғли

20.01.1988 й

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов муқаддас Рамазон ойи арафасида Россия Федерациясига ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида турли минтақаларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик муҳожирлар билан суҳбатлар ўтказиш ва улар билан мулоқот қилиш кўзда тутилган эди.

Ватандошлар билан учрашувлар кўтаринки руҳда ўтказилиб, барча ЎМИ томонидан ўтказилаётган амалий ишлардан хурсанд эканини билдирган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Среда, 16 Май 2018 00:00

Илм даргоҳини эъзозланг

Илм шундай беқиёс неъматки, уни жисмонан ҳис қилиб, таъмини тотиб кўриб, қўл билан миқдорини аниқлаб бўлмаса-да, унга эришиш натижасида онгда юзага келадиган фароғатни бу дунёдаги ҳеч бир роҳат билан қиёслаб бўлмайди. Инсон ана шундай неъмат билан неъматланганки, унинг заррасини ҳам йўқотмасдан ўз вақтида тўғри англай олиши ва қадрига ета олиши уни ҳам моддий, ҳам маънавий юксакликка олиб чиқади. Аксинча, бу неъматни ҳис қила олмаслик, уни қадрига етмасдан, моддий неъматлар қаърига шўнғиб кетиш охир-оқибат инсонни жарликка юзтубан қилади.

Инсон тафаккурининг илмни қандай қабул қилиши, шубҳасиз, унинг ёшига боғлиқ. Илм ўрганишнинг йўллари ва усуллари кўплиги, инсон учун унинг ёшига мувофиқ эгаллашда енгиллик туғдиради. Бунда услуб ва ёшни тўғри мувофиқлаштириш муҳим. Илмни эгаллай олмаслик ва уни тафаккур қила олмаслик аксар ҳолда ана шу мутаносибликнинг йўқлигидан юзага келади. Ўқув муассасаларида ўқувчининг ёш меъёрига қарамасдан дарсликлар танланиши ва нотўғри услублардан фойдаланилиши илм савиясининг тушиб кетишига ҳамда ўқувчиларда у ёки бу фанга қизиқишнинг сўнишига олиб келади. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида бу муаммо анча сезиларли даражада кўзга ташланади. Бу икки даргоҳ боланинг илм олиш дебоча манзили бўлиб, таълимнинг тўғри йўлга қўйилиши шу даргоҳлардан бошланиши лозим. Бунинг учун ҳар бир фаннинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ёндашиш муҳим ўрин тутади.

Боланинг тафаккурида кўриш, тинглаш ва эслаб қолиш хусусиятлари кучли бўлади. Кўриш деганда, у катта ва рангли шаклдаги ҳарф ва суратларни яхши қабул қила олади. Бунда у ҳарфни ҳам, суратни ҳам сурат деб қабул қилади ва қулоғи орқали эшитиб уларнинг номларини эслаб боради. Боланинг тафаккурида турли тилларни фарқлаш ҳали ривожланмагани учун у бир неча тилни (таъкидлаш жоизки, бир неча тилни бола чалкаштириб юбормайди) баробар эгаллаб бориши мумкин. Албатта, бола кўрган ва эшитган нарсасинигина олиб қолади ва юздан ошиқ сўзларни эслаб қолиши мумкин. Тажрибаларда бундан ҳам кўп натижалар кузатилган. Муҳими шундаки, бу узвийликни тўхтатмаслик керак. Чунки кўрмаётган ва эшитмаётган нарсасини унутиш бола учун кўп вақтни олмайди. Қанчалик тез эгаллаган нарсасини, шунчалик тез унутади. Албатта, бу машаққатли йўлда илк устоз боланинг ота-онаси ҳисобланиб, илм саройининг илк ғиштларини улар қўядилар.

Мактаб боланинг қандай шаклланишида асосий ўрин тутадиган восита бўлиб, у ерда эришилган ютуқ ёки йўл қўйилган ҳар бир камчилик боланинг шаклланишида ўз натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунда устоз, дарслик ва услубнинг ўрни беқиёс. Устозда ўз фанига ва ўқувчиларига муҳаббати бўлмаса, дарслик ўқувчининг ёшига ва халқ менталитетига мос бўлмаса ҳамда услуб тўғри танланган бўлмаса, ўқувчи мактабни тамомлаганда, худди бўш хонанинг у эшигидан кириб бу эшигидан чиққандек ҳолатда бўлади. Оқибатида бошланғич таълимни ололмаган боланинг ўрта-махсус ва олий таълим даргоҳларида таҳсил олиш сифатини тасаввур қилиб кўриш қийин эмас.

Бошланғич синфлардан сўнг дарс секин-аста жиддийлашиб боради. Дарслик муҳим манба бўлгани сабабли ҳар бир синф босқичи учун уни тўғри танлай билиш ютуқ даражасини белгилаб беради. Дарслик танлашда, албатта, бу хорижий тил эканини ва у она тилининг қабул қилинишидан тубдан фарқ қилинишини эътиборга олиш муҳим. Афсуски, мактабларда ана шу томонлар ҳисобга олинмай, хорижий тил эгасининг она тили китоби каби дарсликлар танланиб, оқибатида бизнинг ўқувчиларнинг хорижий тилни эгаллай олмасликларига сабаб бўлаётган ҳоллар ҳам йўқ эмас. Оқибатида, мактабни битирган болада хорижий тил бу қандайдир эгаллаб бўлмайдиган довон деган тушунча ҳосил бўлмоқда. Ўрта-махсус ўқув юртлари тилни давом эттириш ўрнига, аввал ўқувчида шу қўрқувни бартараф этиш ва сўнгра тилни ўргатишга вақт сарфлашларига тўғри келаяпти.

Илм олишда узвийлик бўлса, ҳар бир илм даргоҳи бериши лозим бўлган илм даражасини беришга эришса, болада илмга муҳаббат уйғота олинса, албатта, илм боғидаги ниҳоллар барг очиб, улкан мевали дарахтларга айланади.

 

Рашидбек ЭРНАЗАРОВ,

Хоразм вилояти Боғот тумани бош имом-хатиби 

Видеолавҳалар

Top